UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ўзбекистон республикаси уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш вазирлиги

Сўнгги янгиликлар

Интерактив хизматлар

Савол-жавоб

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 256-сон қарорида белгиланган параметрлар асосида: 1. Истеъмолчи сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари маркази (ДХМ) га ўзи келиб мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиши ва Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаши керак. 2. ДХМ (1 соат мобайнида) ёки ЯИДХП (автоматик тарзда) техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориши керак. 3. СҚКХ ташкилоти 3 иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқиши ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориши керак. 4. СҚКХ ташкилоти лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқига эга.

Ичимлик суви тармоғидаги авария холатлари бўйича “Ўзсувтаъминот” АЖнинг қисқа алоқа маркази “1255” ва телеграмдаги Диспетчер 24/7 СУВ ва https://t.me/uzsuv_chat-Узсутаъминот АЖ га мурожаат қилиш керак.

• Ширкат бошқарувининг ваколатлари Ширкат бошқарувининг ваколатларига қуйидагилар киради: ширкат аъзоларининг умумий йиғилишини чақириш ва уни ўтказишни ташкил этиш; умумий мол-мулкни, ер участкасини ва ширкатнинг мол-мулкини сақлашга доир ишлар режасининг лойиҳасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш; ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш; ширкат устави талабларининг ва ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорларининг бажарилишини таъминлаш; умумий мол-мулкка ҳамда ширкатнинг мол-мулкига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун танлов асосида пудратчиларни танлаш; танлов ғолиби билан умумий мол-мулкни ва ширкатнинг мол-мулкини сақлаш, унга хизмат кўрсатиш ҳамда уни таъмирлаш учун шартномалар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш; умумий мол-мулкнинг, ер участкасининг ва ширкат мол-мулкининг асралиши ҳамда сақланиши устидан назорат қилиш; ширкатнинг асбоб-ускуналарини, анжомларини ва бошқа моддий қимматликларини олиш ҳамда сотиш, топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, шунингдек уларни ширкатнинг балансидан чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш; ширкат аъзоларининг аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш; иш юритиш, бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботини юритиш, маблағларнинг тушуми ҳамда сарфланиши ҳисобини ширкатдаги ҳар бир кўп квартирали уй бўйича алоҳида-алоҳида юритиш; ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари тўлиқ тушишини ташкил этиш ва таъминлаш; ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ ширкат маблағларини тасарруф этиш. Ширкат бошқаруви ширкат аъзолари олдида қуйидагилар учун жавобгардир: умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ишларининг тузилган шартномаларга мувофиқ танлов асосида ташкил этилиши; муҳандислик тармоқларига ва бошқа умумий мол-мулкка хизмат кўрсатишнинг лозим даражадаги сифати таъминланиши; таъмирлаш ишларини белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ сифатли бўлиши ҳамда ўз вақтида ўтказилиши; ширкат маблағларидан умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун белгиланган мақсадда фойдаланилиши; умумий фойдаланишдаги жойларнинг ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларининг лозим даражадаги санитария ҳолати, уларнинг ободонлаштирилиши. Ширкат бошқаруви мунтазам равишда, бироқ уч ойда камида бир марта умумий мол-мулкни сақлаш бўйича ишлар режаларининг бажарилиши, амалга оширилган ва режалаштирилаётган харажатлар, мажбурий бадалларни йиғиш, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар (фойда) тўғрисида ширкат аъзолари олдида ҳисобот беради. Ҳисоботни тақдим этиш шакли ширкатнинг барча аъзолари учун ҳисоботдан фойдаланиш имкониятини таъминлаши керак ва у ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.

Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт. Объектни қайта режалаштириш (реконструкция қилиш) деганда қуйидагилар тушунилади: бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келадиган ҳажми ва майдонини ўзгартириш; бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларини ўзгартирмасдан ҳажми ва майдонини ўзгартириш; бино ва иншоотларнинг дастлабки ҳажмини сақлаб қолган ҳолда уларнинг асосий қисмларига ўзгартириш киритиш; ўз ер участкасида бир-бирига туташиб кетувчи ва алоҳида қўшимча бино ва иншоотлар қуриш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарорига 2-ИЛОВА “Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатномалар (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгиланган

Юридик ва жисмоний шахсларга ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарори билан тасдиқланган “Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” да белгиланган. Унга мувофиқ, ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш бўйича Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади. Бунда истеъмолчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва тегишли анкетани тўлдиради. Истеъмолчидан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш таъқиқланади. Давлат хизматини кўрсатганлик учун жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи (2021 йил февраль ойидан – 49 000 сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Ҳисоблагичларни ечиш, қиёслашдан ўтказиш учун топшириш ва қиёслашдан ўтказилгандан кейин ўрнатиш таъминотчи корхона вакиллари томонидан истеъмолчи иштирокида амалга оширилади. Таъминотчи корхона сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида истеъмолчи билан келишиб, унинг иштирокида тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, таъминотчи корхона томонидан ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида истеъмолчи иштирокида ўрнатилиб, икки нусхада ҳисоблагични ўрнатиш тўғрисидаги далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси истеъмолда қолдирилади. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади. Таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар таъминотчи корхона томонидан қопланади.

Статистика

Кўп қаватли уйлар
38134
Бошқарув компаниялар сони
268
Ширкатлар сони
4187

Коммунал хизмат тарифлари

Ҳисоблагич Ҳисоблагичсиз
Электр295норма
Совуқ сув400норма
Иссиқ сув5242норма
Чиқинди4500-
Газ380 норма
Канализация350норма

Ҳудудий бошқармалар

Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи
Бошқарма бошлиғи
Рахимжданов Шоҳрух Ғайрат ўғли
Электрон почта
toshkent.sh@mjko.uz
Телефон
(71) 256-69-19
Қабул кунлари
Чоршанба, 9-00дан 11-00гача

Видеолавҳалар

Фотолавҳалар

Фойдали манбаалар