UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Вазирлик ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 2017 йил 18 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5017 - сонли Фармонига асосан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

-уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

-кўп хонадонли арзон уйлар қурилиши бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини таъминлаш, кўп хонадонли арзон уйлар, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи функцияларини амалга ошириш, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкиллаштириш;

-кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;

-хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва эксплутация харажатларини аниқлаш бўйича талабларга, кўп хонадонли уйларни техник эксплутация қилиш қоидалари ва нормаларига, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда сақланишига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

-сув таъминоти ва канализация объектлари, иссиқлик таъминоти тизимлари, аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ҳолда ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини ташкиллаштириш, мазкур соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувини таъминлаш;

-уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни татбиқ этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисоблаш ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш, қурилиш-монтаж ишлари таннархининг пасайишини таъминлайдиган  замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ҳамда буюмларини кенг қўллаш;

-уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатишнинг замонавий шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматлар тариф сиёсатини шакллантириш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

-уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, ўқув амалиётларини чет элларда ўтказишни назарда тутган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотлар, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси жорий этилишини назарда тутиш.