UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Бўш иш ўринлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:

- Сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш ҳамда ягона сиёсат олиб бориш бошқармаси бошлиғи;

- Давлат–хусусий шерикчиликни жорий қилиш бўлими бошлиғи;

- Коммунал соҳасини ислоҳатлаштириш бўлими бош мутахассиси;

- Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи;

- Кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи;

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан (http://vacancy.argos.uz/) рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 18 июндан 27 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ва номзодларга қўйилган минимал талаблар

 

Бўш иш ўрни

Номзодга қўйилган талаблар

Ойлик маоши

Сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш ҳамда ягона сиёсат олиб бориш бошқармаси бошлиғи

  • Соҳага оид олий маълумотга эга бўлиши, (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олганлар қўллаб-қувватланади), йўналиш бўйича илмий даражаларга эга бўлганлар ҳам қўллаб-қувватланади;
  • Уй-жой коммунал тизим ташкилотларида камида 5 йилдан ортиқ меҳнат фаолиятига ҳамда норма ижодкорлиги (нормати
  • в-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва тегишли тартибда киритиш) бўйича етарли билим ва кўникмага эга бўлиши;
  • ўзбек ва рус тилида мукаммал иш юрита олиши, қўшимча тарзда хорижий тилларни билишлик қўллаб-қувватланади;
  • Ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада билиши, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши;
  • Ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилиятига эга бўлиши.

Штат жадвали асосида, (устамалар бор)

Давлат–хусусий шерикчиликни жорий қилиш бўлими бошлиғи

  • Соҳага оид олий маълумотга эга бўлиши;
  • Уй-жой коммунал тизим ташкилотларида камида 4 йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлиши;
  • Коммунал хизмат кўрсатиш ҳамда соҳа бўйича янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши;
  • Ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада билиши, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши;
  • Ўзбек ва рус тилидаги ҳужжатлар билан иш юрита олиши, ушбу тилларда суҳбатлашиш ва ёзиш тажрибасига эга бўлиши, қўшимча тарзда хорижий тилларни билишлик қўллаб-қувватланади;
  • Меҳнатсеварлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши;
  • Ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилиятига эга бўлиши.

Штат жадвали асосида, (устамалар бор)

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи

  • Олий молиявий, иқтисодий маълумотга эга бўлиши;
  • Давлат ташкилотларида иқтисодиёт ва молия мутахассисликлари бўйича камида 5 йил меҳнат фаолиятига эга бўлиши;
  • Соҳага оид норматив – ҳуқуқий хужжатлар, соҳа бўйича янгиликлар, иқтисодий ислоҳотлар бўйича маълумотга эга бўлиши;
  • Ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши;
  • Ўзбек ва рус тилидаги ҳужжатлар билан иш юрита оладиган, ушбу тилларда суҳбатлашиш ва ёзиш тажрибасига эга бўлиши;
  • Меҳнатсеварлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, раҳбарлик қобилиятига эга бўлиши;
  • Ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилиятига эга бўлиши.

Штат жадвали асосида, (устамалар бор)

Кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи

  • Соҳага оид олий маълумотга эга бўлиши;
  • Уй-жой коммунал тизим ташкилотларида
    камида 4 йил меҳнат фаолиятига эга бўлиши;
  • кўп квартирали уй-жой фондининг дастурлар доирасида таъмирланиши ва уларнинг хатловлари масаласида етарли малакага эга бўлиши;
  • Бошқарув ташкилотларнинг молиявий, иқтисодий салоҳиятини доимий таҳлил олиб бориш қобилиятига эга бўлиши;
  • Ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада билиши, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши;
  • Ўзбек ва рус тилидаги ҳужжатлар билан иш юрита олиши, ушбу тилларда суҳбатлашиш ва ёзиш тажрибасига эга бўлиши, қўшимча тарзда хорижий тилларни билишлик қўллаб-қувватланади;
  • Меҳнатсеварлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, раҳбарлик қобилиятига эга бўлиши;
  • Соҳага янги инновацион тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилиятига эга бўлиши.

Штат жадвали асосида, (устамалар бор)

Коммунал соҳасини ислоҳатлаштириш бўлими бош мутахассис

  • Соҳага оид олий маълумотга эга бўлиши;
  • Уй-жой коммунал тизим ташкилотларида камида 3 йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлиши;
  • Коммунал хизмат кўрсатиш ҳамда соҳа бўйича янгиликлар,амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши;
  • Ахборот-коммуникация технологияларини юқори даражада билиши, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши;
  • Ўзбек ва рус тилидаги ҳужжатлар билан иш юрита олиши, ушбу тилларда суҳбатлашиш ва ёзиш тажрибасига эга бўлиши, қўшимча тарзда хорижий тилларни билишлик қўллаб-қувватланади;
  • Меҳнатсеварлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши;
  • Соҳани иқтисодий таҳлил қилиш ва унинг натижалари асосида муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш ҳамда соҳада мавжуд бўлган самарадорликни ошириш бўйича имкониятларини аниқлаш қобилиятига эга бўлиши.

Штат жадвали асосида, (устамалар бор)