UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Йўналишлар

 

Кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини ривожлантириш бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини ривожлантириш бош бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарли, шунингдек, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

2. Бошқарма бевосита Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари - кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш комплекс раҳбарига бўйсунади.

3. Бошқарма ўз фаолиятини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) марказий тузилмасидаги ва тизимга кирувчи муассаса, корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

4. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари ва бошқа қонун хужжатлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқ ва кўрсатмалари, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

5. Бош бошқарманинг фаолияти:

кўп квартирали уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартибини белгилаш;

кўп квартирали уйларга ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни татбиқ этишни, кўп квартирали уйларда энергия тежамкор ва энергия йўқотишларини камайтиришга қаратилган санация дастури амалга оширишни ташкиллаштириш;

кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, ўқув амалиётларини чет элларда ўтказишни назарда тутган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш.

2-боб. Бош бошқарманинг асосий йўналишлари ва функциялари

 

Қуйидагилар Бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг кўп квартирали уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича мақсадли дастурларни тайёрлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг ҳудудий ижро ва давлат органлари билан, УЖМШ ва Бошқарув ташкилотлар билан хамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш ва назоратга олиш;

“Энг яхши уй” ва “Энг яхши УЖМШ” конкурсларини ўтказишни ташкиллаштириш;

УЖМШларни юқори истедодга эга бўлган мутахассислар билан бутлаш борасида, уларни ўқитиш ва қайта ўқитиш, шунунгдек намунавий машғулотлар ва семинарлар ўтказиш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва мониторинг олиб бориш.

хорижий давлатларга бўлим бошлиқлари ва мутахассисларни белгиланган тартибда малака ошириш ва тажриба алмашиш учун юбориш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилот, корхоналар иш фаолиятида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишини, тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш тўғрисида раҳбариятга таклиф киритади;

вазирликлар, идоралар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини бўлим манфаатларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқади;

Бошқарма ҳодимлари томонидан ички меҳнат тартибини сақлашни, “Орият кодекси”га риоя этишни таъминлайди.

кўп квартирали уй-жой фондидан сифатли фойдаланиш, уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни тўплаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда Тошкент шахар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бош бошқармаси ҳузуридаги “Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналари фаолиятини мувофиқлаштиради;

кўп квартирали уйларга ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни татбиқ этишни, кўп квартирали уйларда энергия тежамкор ва энергия йўқотишларини камайтиришга қаратилган санация дастурини амалга оширишни ташкиллаштиради;

кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси хузуридаги “Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналари учун ҳудудлар кесимида бизнес-режаларни ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, уларнинг умумлаштирилган натижаларини ва ҳар йили 25 мартгача раҳбариятга тақдим этади. Бизнес режаларда истеьмолчилар қамрови, тариф сиёсати, буюртма папкаси, харажатлар ва даромадлар сметалари, молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида этибор беради;

“Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналарининг ойлик мониторингини олиб боради ва бизнес-режани амалга ошириш бўйича умумлаштирилган маълумотни раҳбариятга тақдим этади;

кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш дастурлари параметрларини бажариш учун ўзларининг, имтиёзли кредитларнинг ва бюджет маблағларини олишни ташкил этишда барча “Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бошқармаларининг тегишли бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

“Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича ойлик ишларни ташкиллаштиради;

кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш имконини берадиган амалий вертикал тизимни яратишга оид чора-тадбирларни амалга оширади;

ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларига ҳамда “Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналарига уй-жой фондини таъмирлаш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ишларини ташкил этишда услубий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатади;

“Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази унитар корхоналари самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳудудлар кесимида таҳлилий материалларни тайёрлашни ташкиллаштиради;

Бошқарма “Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлими ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бошқармалари билан биргаликда кўп квартирали уйларни бошқариш органларига хизмат кўрсатиш учун шартнома тузиш ишларини мониторинг қилади;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва “Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналарининг ҳар ойлик молиявий-иқтисодий ҳолатини мониторинг қилиб бориш учун зарур шакллар ва жадваллар ишлаб чиқиш ташкиллаштиради. Бунда истеьмолчиларнинг шартнома мажбуриятларини қамраб олган ҳолда, энг кам мажбурий бадаллар миқдорини тасдиқлаш, харажатлар ва даромадлар сметасини тузиш, маошларни бериш ва бошқа маблағлар тушумларини кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ҳисобига жамлашга алоҳида эътибор беради;

“Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бошқармалари раҳбарларига иш фаолиятини ривожлантиришда маслаҳат бериш ва амалий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштиради;

хорижий мамлакатларнинг энг яхши амалиётларини ҳисобга олган ҳолда кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш тизимини такоминлаштириш бўйича тайёрланган таклифлар ўрганиб чиқади ва кўрсатмалар беради;

давлат дастурлари ва манзилли рўйхатларини амалга ошириш доирасида кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлашни ташкил этиш соҳасида умумлаштирилган ҳисобот-ахборот ҳужжатларини раҳбариятга тақдим этади;

бошқарма, “Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхонасини юқори малакали мутахассислар билан бутлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ ишларни, шунингдек, кўргазмали машғулотлар ва семинарлар ўтказишни ташкиллаштиради;

“Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналарини автомобиль, махсус техника ва асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш, хавфсизлик чораларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда янгисини сотиб олиш, бўйича берилган таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда ва корхоналарини ривожлантириш учун маблағлар ажратилиши ҳақидаги таклифларни раҳбариятга киритади;

“Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналарининг иш фаолиятида юзага келадиган тизимли муаммоларни ечишни тартибга солувчи меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар, уларни янада такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқалган таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда раҳбариятга тақдим этади;

“Ягона ҳисоб-китоб ва Таъмирлаш-тиклаш” маркази давлат унитар корхоналарининг молиявий-иқтисодий ҳолатини ва улар бажараётган ишлар сифатини ҳар чоракда ўрганиб чиқиш, камчилик ва муоммоларни бартараф этишни ташкил этади;

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан ҳамкорликда кўп квартирали уйларни, мулкчилик шаклидан қатъи назар, паспортлаштириш натижасида маълумотлар базасини шакллантиради ва уни мунтазам янгилаб боришни ташкиллаштиради;

Вазирликлардан, давлат ва хўжалик бошқарув органларидан, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистика маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулоса ва бошқа ахборотларни белгиланган тартибда сўраб олади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритади;

Вазирликнинг барча бошқармалари, вазирлик тасарруфида фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасалар ҳамда ҳудудий бўлинмалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича бевосита иш олиб бориш, ташкилий масалаларини ҳал этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;

вазирлик ҳудудий бўлинмалари ва ташкилий тузилмадаги ташкилот, корхоналар иш фаолиятида коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишини, тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш тўғрисида раҳбариятга таклиф киритади;

Бошқарма фаолиятига оид раҳбариятнинг буйруқ, фармойиш ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини мутасадди таркибий бўлинмалар билан келишган ҳолда ишлаб чиқади;

раҳбариятга тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, таклифлар киритади;

вазирликлар, идоралар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади;

Бошқарма фаолиятига доир жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Бош бошқарманинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

8. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидан Бошқарма ваколатига доир маълумотлар, хисоботларни олиш
ва унинг фаолият самарадорлигини таҳлил қилиш;

вазирлик ҳайъатида, давлат ва хўжалик бошқарув органларида, жойлардаги ижро ҳокимияти органларида фаолиятга тегишли масалаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этиш;

Вазирликнинг таркибий бўлинмаларидан Бошқарма ваколатлари доирасида зарур бўлган материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

раҳбарият томонидан чақириладиган Бошқарма фаолиятига тегишли йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этиш;

Вазирлик ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик талабларини ва норматив ҳужжатларни бажармагани ёки тегишли равишда бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисида раҳбариятга таклифлар киритиш.

Бош бошқарманинг жавобгарлиги:

раҳбариятга киритилган таклифлар ва масалаларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, вазирлик буйруқлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Бошқарма бошлиғи шахсан жавобгар ҳисобланади.

4-боб. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

10. Бошқарма фаолиятига белгиланган тартибда Вазир томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.

11. Бошқарма фаолияти ходимларнинг лавозим йўриқномасида белгиланган меҳнат тақсимотига асосан амалга оширилади.

12. Бошқарма ходимларининг лавозим йўриқномаси вазир томонидан тасдиқланади.

13. Бошқарма ходимлари ўзларининг хизмат вазифаларини бажариш вақтида, юкланган ваколатлар доирасидан четга чиққанликлари, шунингдек, ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, хизмат (лавозим) вазифаларини бажармаганликлари ёхуд лозим даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ёки бошқа жавобгарликка тортилади.

5-боб. Якунловчи қоида

14. Бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.