UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ички меҳнат тартиби

Уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш вазирининг 
2022 йил “06” июндаги
                 163-сонли буйруғига
                 1 - илова
 

 

 

И Ч К И  М Е Ҳ Н А Т  Т А Р Т И Б И Қ О И Д А Л А Р И

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур ички меҳнат тартиби қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, меҳнат тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат интизомини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири билан ходим ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатлар масалаларини тартибга соладиган асосий қатъий меъёрий ҳужжат ҳисобланади. 

2Мазкур Қоидада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

меҳнатга оид муносабатларни субъектлари (ходим) - 16 ёшга тўлганҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирииш берувчи; 

ходимнинг асосий ҳуқуқлари - ҳар бир ходим: ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш, муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш, қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш, ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш, жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир;

иш берувчининг асосий ҳуқуқлари - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш, ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир;

меҳнат жамоаси - ўз меҳнати билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятида меҳнат шартномаси асосида иштирок этаётган унинг барча ходимлари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг меҳнат жамоасини ташкил этадилар;

иш вақти - ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

дам олиш вақти - ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан ҳоли бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир;

байрам кунлари  Қонунчилик асосида белгиланган ишланмайдиганкунлар;

йиллик меҳнат таътиллари - барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдабериладиган йиллик меҳнат таътиллари;

ижтимоий таътиллар - ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болаларни парваришлаш таътиллари, ўқиш билан боғлиқ таътиллар ва ижодий таътиллар ижтимоий таътиллардир;

меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш - ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга оширилади;

ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари - аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда - етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади;

давлат ижтимоий суғурта - барча ходимлар давлат йўли билан ижтимоий суғурта қилинишлари лозим;

ёшга доир пенсия - суғурта қилинган ходимларга умумий асосларда: эркаклар - олтмиш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар - эллик беш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади.

3. Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида қўлланилади.

4. Қоидаларга риоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва ходимлар учун мажбурий ҳисобланади, уни бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазириқуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

ходимларнинг меҳнатини ташкил этиш;

қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яратиш;

ходимга у бажарган иш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш;

меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитини таъминлаш;

қонунчиликка жамоа ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар томонидан дам олиш ҳуқуқини амалга оширишни, уларга кафолатли ва бадал тўловлари тўланишини таъминлаш;

меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унга етказилган зарар учун ходимга ҳақ тўлаш;

ходимларнинг ваколатли органлари ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб бориш;

коррупцияга йўл қўйиб, соҳа ходимларини обрў-эътибори ва шаънига путур етказган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида кўрсатилган тегишли чоралар кўриш бўйича ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига хабар бериш;(Иш берувчи томонидан эса бундай ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси ўрнатилган тартибда бекор қилиниши белгиланади).

меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаларини тузиш.

6. Ходимнинг мажбуриятлари:

ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш;

меҳнат интизомига риоя қилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг қонунга мувофиқ келадиган фармойишлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида ҳамда аниқ бажариш;

меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларга риоя қилиш;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мол-мулкига авайлаб муносабатда бўлиш;

меҳнат жамоасининг аъзолари, иш жараёнида алоқа қиладиган бошқа шахслар билан хушфеъл муносабатда бўлиш;

Вазирлик тизимида рўй берган коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш фактларига йўл қўймаслик;

меҳнат фаолияти вақтида кийим бош русумига эътибор қаратган ҳолда расмий кийимда бўлиш;

Эркак ходимлар учун дресс-код қоидалари:

Костюм - бир текисдаги тўқ рангли (кулранг, жигарранг, кўк, қора ёки бошқача одми рангли) матодан анъанавий услубдаги костюм шаклида бўлиши лозим;

Костюмда билинар-билинмас шаклда расм (чизиқ ёки катак) бўлиши мумкин. Чизиқ - асосий рангдан бир тусга очиқроқ рангда, катак - майда ва яққол билинмайдиган бўлиши тавсия этилади;

Ёз фаслида очиқ ранг ва матодаги костюмдан фойдаланиш мумкин;

Кўйлак - вазирликда эркаклар учун ранги костюм рангига мос келадиган, одми кўйлакларга рухсат берилади. Гулли, расмли, чизиклари ўта кўп ва бачкана услублар тавсия этилмайди;

Йилнинг иссиқ даврида, шу жумладан, апрелдан октябрга қадар калта енгли классик услубдаги кўйлаклар  кийишга рухсат берилади (галстуксиз), расмий учрашув ва расмий тадбирлар бундан мустасно;

Об-ҳаво совуқ пайтларда шартли иш услубида кийинишга рухсат берилади. Эркаклар иш услубидан асосий фарқи - пиджакнинг бўлмаслиги ва анъанавий жемпер (кулранг, жигарранг, кўк, қора ёки бошқача одми рангли) кийиш ҳисобланади;

Шим - классик услубдаги, бир текисдаги, тўқ кулранг, жигарранг, тўқ кўк ёки қора рангдаги ёки бошқа одми рангли костюм матосидан тикилади. Матода кўзга яққол ташланмайдиган расмлар (чизиқ ёки катак) бўлиши мумкин.

Пойафзал одми ранглардаги классик туфлилар бўлиши тавсия этилади. Иш вақтида ходимлар шиппак ва красовка кийиши мумкин эмас;

Безак ва аксессуарлардан эркак ходимларга иш вақтида никоҳ узуги, тўғноғич ва соат тақишга рухсат берилади;

Эркак ходимларнинг сочлари тартибли, тоза, калталанган, соқоллар олинган бўлиши лозим;

Эркак ходимларга қуйидаги кийиниш иш услублари ва ташқи кўриниш мумкин эмас;

ёрқин ранглар ёки кўп рангларнинг қоришмаси ва гулли кўйлаклар, жинси, футболкалар, шортик ҳамда давлат хизматчиси кийиниш иш услубига мос келмайдиган бошқа кийимлар;

шимга брелок тақиш;

ишда кийиладиган кўйлакнинг чўнтаги безак учун ва унда қандайдир предметлар (тароқ, гувоҳнома, телефон, пул ва бошқалар) бўлиши;

узун соч ва соқол олинмаган ҳолда ишга келиш;

аксессуарларнинг кўплиги - иш вақтида тилла ёки кумуш занжир, браслетлар, катта узуклар, пирсингни тақиш;

красовка ва шиппаклар - эркин, спорт услуби, джинси матодан тикилган шим (уст кўйлак) давлат хизматчисининг кийиниш иш услубига тўғри келмайди.

Аёл ходимлар учун дресс-код қоидалари: 

Костюм жакет, юбка ва блузка билан кийилади. Унда ранглар уйғунлиги тавсия этилади. Кийиниш иш услубида ранглар палитраси кўк, кулранг, жигарранг, қора, кўк-яшил, зайтун, қаймоқ рангнинг хира тусларини ўз ичига олади;

Блузканинг ранги ва расми костюмнинг ранги ва расмига мос тушиши ҳамда очиқ рангда бўлиши тавсия этилади. Блузка матоси ички  кийимларни беркитиб турадиган даражада қалин бўлиши лозим. Кўйлак ва блузкалар енгсиз бўлиши тавсия этилмайди;

Юбканинг узунлиги классик услубда бўлиши лозим;

Шим классик бичимда бўлиши тавсия этилади, бироз клёшга рухсат берилади;

Жемпер - очиқ, яққол кўзга ташланмайдиган ранглар ва услубда тавсия этилади;

Кўйлак ва сарафанлар анъанавий, одми услубда ва сокин рангларда бўлиши тавсия этилади;

Пойафзал классик, ялтироқ бўлмаган, шим ёки юбканинг рангига мос бўлиши тавсия этилади;

Кроссовкалар кийиш мумкин эмас. Пойафзал ҳар доим тоза бўлиши шарт;

Заргарлик буюмлари ва барча тақинчоклар унча ўта катта бўлмаган ўлчамда ва бежирим классик дизайнда бўлиши лозим. Тақинчоқларнинг кўриниши салмоқли бўлиши ва кўп миқдордаги ялтироқ элементлар/тошларга эга бўлмаслиги зарур. Қўлларга билакузуклар тақилмайди;

Аёл давлат хизматчиларига қуйидаги кийиниш иш услублари тавсия этилмайди;

сариқ, қизил, тўқ сариқ ёки ўта ёрқин рангли костюм-шим ва юбкалар кийиш;

ўта ёрқин ранглар ёки кўп рангларнинг қоришмасидаги кийимларни кийиш;

жуда тор ва джинси матодан тикилган ва очиқ-сочиқ кўйлак ва юбкалар, мини, қорни очиқ топлар, қориндан пастда турадиган шимлар, чуқур кесиқли юбкалар кийиш (юбканинг классик узунлиги оёқнинг тизза қисмидан тепа бўлмаслиги керак);

Аёл ходимларга кийиниш иш услубида муҳими ўзига эътиборлилик, меъёрни билиш, тозалик, хушбичимлик ва мақсадга мувофиқ ҳисобланади;

Хизмат сафари даврида давлат хизматчиларининг дресс-код қоидалари ва кийиниш иш услуби;

Иш юзасидан хизмат сафарига борилганда ходимларга сафарнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда эркин, қулай услубда кийинишга рухсат берилади;

Бунда тартиблилик, одмилик, мўътадиллик услубини танлаш лозим;

Шунингдек хизмат сафари мобайнида учрашувлар ва ҳамкорлар билан боғлиқ тадбирларда иштирок этувчи ва ташкил этувчи ходимлар доимий иш услубига мос тарзда ва белгиланган меъёрларга амал қилиши тавсия этилади.

7. Меҳнат шартномасини (контрактинитузишўзгартириш ва бекор қилиш жараёни қатъиян Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ҳамдаЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан тузилган “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлардаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тўғрисида ТАРТИБ” асосида амалга оширилади.

 

МЕҲНАТ ИНТИЗОМИНИ ТАЪМИНЛАШ

ВА ЖАВОБГАРЛИК

8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида меҳнат интизоми меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жамоа шартномаси шартларига, ушбу Қоидаларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси талаблари, шунингдек, ҳар бир ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларини кўзда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бошқа локал ҳужжатларига риоя қилишни ўз ичига олади. 

9. Меҳнат мажбуриятларини тегишли равишда бажариш, меҳнатда юқори натижаларга эришиш, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида узоқ муддат намунали ишлаш ва ишдаги бошқа ютуқлари учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ходимларига нисбатан қуйидаги рағбатлантиришлар қўлланиши мумкин:

миннатдорчилик;

пул мукофоти билан тақдирлаш;

қимматбаҳо совға билан мукофотлаш;

“Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш.

Жамият ва давлат олдидаги алоҳида хизматлари учун ходимлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин. 

10. Тақдирлашлар одатда мазкур ходим ишлаётган таркибий бўлинма раҳбарининг ёки меҳнат жамоасининг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан чиқариладиган буйруққа биноан эълон қилинади.

 

11. Меҳнат интизомини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси асосида интизомий чоралар қўллашга ҳақлидир.

12. Меҳнат интизомини бузганлик учун ходимларга нисбатан, интизомий жавобгарликдан ташқари, локал ҳужжатлар билан таъсир кўрсатишнинг бошқа чоралари ҳам қўлланиши мумкин (рағбатлантиришдан, иш якунлари бўйича йил учун рағбатлантиришдан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ҳ.к.).

12.1 Қуйидаги холларда ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузган деб хисобланади: 

ижро интизомини бузиш (Ijro-gov.uz” ягона назорат тизими орқалиЎзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва (шу жумладан Президент Администрация раҳбарининг)топшириқларида, Ўзбекистон Республикаси ҳукумат қарорлари ва фармойишларида, Бош вазир ва унинг ўринбосарларининг топшириқларида, юқори турувчи орган ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруқларида қўйилган вазифаларни амалга оширишни белгиланган муддатда, шунингдек тўлиқ ҳажмда таъминламаганлик ёки ушбу топшириқларни соҳта кўрсаткич ва ёлғон маълумотлар киритиш йўли билан таъминланганлик ҳолати);

ишга узрсиз сабаблар билан чиқмаслик (ишда узрсиз сабаблар билан иш куни мобайнида узлуксиз ёки вақти-вақти билан жами 8 соатдан кўпроқ бўлмаганлик);

ишга алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик воситаларини истеъмол қилиб келиш, буни гувоҳларнинг кўрсатмалари ёки тиббий хулоса тасдиқлаган бўлса;

иш жойида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг мол-мулкини ўғирлашни содир этиш, буни гувоҳлар тасдиқлаган бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ходимларининг, шу жумладан, тартиббузарнинг ҳам ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган тарзда хавфсизлик техникасини, ишлаб чиқариш технологиясини қўпол равишда бузиш;

ходим томонидан меҳнат мажбуриятлари бузилиб, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 баравар ҳажмида моддий зарар етказилиши;

бевосита пул ёки товар бойликларига хизмат кўрсатадиган ходим томонидан айбли хатти-ҳаракатлар содир этилиши, агар бу ҳатти-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан унга нисбатан ишончнинг йўқолиши учун асос бўлса.

Ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузган ходим билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ

13. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида ҳар кунги иш вақти
8 соатни ташкил этадиган беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган. 

14Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг қуйидаги ходимлари учун иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади:

уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга иш вақтининг ҳафтаси 35 соат;

I ва II гуруҳ ногиронларига - ҳафтада 36 соат.

15Ҳар кунги ишнинг давомийлик вақти байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида бир соатга қисқартирилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири қуйидаги ҳолларда тўлиқсиз иш вақтини белгилаши мумкин:

ҳомиладор аёллар; 14 ёшгача боласи (16 ёшгача ногирон боласи) бўлган аёллар, шу жумладан, унинг ҳомийлигида ёки тиббий хулосага мувофиқ оиланинг касал аъзосини боқаётган шахснинг илтимосига кўра, қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳоллларда.

17Ҳар кунги ишнинг бошланиш ва тугаш ҳамда дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти қуйидагича белгиланади:

Ишнинг бошланиши соат 9.00 дан

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус соат 13.00 дан 14.00 гача

Ишнинг тугаши соат 18:00 да

Дам олиш кунлари –шанба ва якшанба 

18Ҳар кунги иш вақти (навбат)дан ортиқча белгиланган иш ходим учун иш кунидан ташқари меҳнат вақти ҳисобланади.

Иш кунидан ташқари меҳнат қилишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади ҳамда белгиланган тартиб қўшимча тўловлар амалга оширилади.

19Барча ходимларга, шу жумладан, ўриндошларга ҳам иш жойи ҳамда ўртача иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда ҳар йилги меҳнат таътиллари берилади. 

20. Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг қанча давом этиши томонларнинг келишуви билан белгиланади. 

21. Ҳар йилги асосий таътил қуйидагича берилади:

ишланган биринчи йил учун - олти ой ишлагандан кейин;

иккинчи ва кейинги йиллардаги иш учун - таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида.

22. Таътил ҳар йили у бериладиган иш йили тугашига қадар берилиши керак. Таътил ходимнинг ёзма аризасига кўра қисмларга бўлиниши мумкин. Таътил қисмларидан бири камида 12 иш кунини ташкил этиши керак. 

Фақат ходимнинг розилиги билан таътилдан чақириб олиш мумкин. Таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий йилда берилади ёки кейинги йилга кўчирилади. 

Ходим таътилни бериш вақти тўғрисида унинг бошланишидан кўпи билан 15 кун олдин иш берувчини хабардор қилиши керак.

23Ходимнинг аризасига кўра таътил бошқа муддатга кўчирилиши мумкин, агар у бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилинган ёки унга таътил бошланишига қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса.

24. Ходим билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан, унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра меҳнат муносабатларини кейин тугатган ҳолда ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар берилиши кўзда тутилиши мумкин.

25Мазкур ҳолда таътилнинг тугаш куни меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси деб ҳисобланади.

26Кейин ишдан бўшатиш шарти билан таътилга чиққан вақтда ходим, қонунчиликда белгиланган ёки томонларнинг келишувига кўра белгиланган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддати тугаган бўлса, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қайтариб олишга ҳақли бўлмайди.

 

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТОМОНЛАР 

ЎРТАСИДАГИ ИХТИЛОФЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

27Ҳар бир ходим қонун ҳужжатларида, мазкур Қоидаларда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бошқа локал ҳужжатларида ва меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, судда ҳимоя қилиш, шунингдек, малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эгадир.

28Ўзининг ҳуқуқларини бузилган деб ҳисобловчи ходим мустақил равишда ёки касаба уюшмаси орқали Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига оғзаки ёки ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақлидир.

29Ёзма жавоб ходимга унинг мурожаати моҳиятига кўра, бевосита кўриб чиқилгандан кейин белгиланган муддатларда юборилади.

30Ходим билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўртасида кўрсатилган ҳолдаги ихтилоф пайтида ёки Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг жавобидан қониқмаганда ўзининг танловига кўра меҳнат низосини ҳал этиш учун меҳнат низолари бўйича комиссияга (бундан кейин - МНК) ёки бевосита судга, шунингдек, ваколатига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ходимларини ҳимоя қилиш кирадиган бошқа органларга мурожаат қилишга ҳақлидир.

31. Ходим томонидан берилган ариза МНКда рўйхатга олинади ва ариза берган ходим иштирокида у берилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ходимнинг аризани кўриб чиқишда иштирок этмаслигига фақат унинг ёзма аризасига кўра йўл қўйилади. Комиссиянинг мажлисига ходим узрли сабабларсиз келмаган тақдирда мазкур аризани кўриб чиқмаслик тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин, бу эса ходимни қайтадан ариза топшириш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

32. МНК қарори устидан, манфаатдор ходим ёки Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ишончли-ваколатли вакили МНКнинг кўчирма нусхасини олгандан кейин 10 кун ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

 

ВАЗИРЛИК ТИЗИМИДА РЎЙ БЕРГАН КОРРУПЦИЯ ВА

МАНСАБ ВАКОЛАТЛАРИНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ФАКТЛАРИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

33. Ҳозирги кунда ислоҳотлар тақдирини энг аввало давлат ва ҳукумат идораларида масъул лавозимда ўтирган ходимлар ҳал қилишини, бинобарин улар ушбу масалага жавобгар эканини барчамиз чуқур англаб олишимиз шарт. Вазирлик ва тизим ташкилотларида коррупцияга йўл қўйиб, соҳа ходимларини обрў-эътибори ва шаънига путур етказган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида кўрсатилган жазо чоралари кўрилиши муқаррардир. Иш берувчи томонидан эса бундай ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси ўрнатилган тартибда бекор қилинади.

Тизимдаги барча ходимлар “Давлат бошқарув органида хизматда эканмиз, бизга билдирилган ишончни оқлаб, ҳалол, сидқидилдан, холисона, ғараз ниятларсиз фаолият юритишимиз ва бу борада ўз билим ва малакамизни аямаслигимиз лозим” шиори остида меҳнат фаолиятини ташкиллаштириши лозим.

 

 
Уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш вазирининг 
2022 йил “06” июндаги
                 163-сонли буйруғига
                 2 - илова
 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Орият кодекси”

 

Мазкур “Орият кодекси” (кейинги матнларда кодекс деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг 
одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини та
сдиқлаш тўғрисида” 2016 йил
2 мартдаги 62-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалда жорий этиш, шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги матнларда вазирлик деб юритилади) ҳамда вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ҳар бир ходимнинг профессионал ва фуқаролик бурчини қанчалик ҳалол ва сидқидилдан ижро этиши Ҳукуматимизнинг обрўси ва юртдошларимизнинг адолатга ишончи қай даражада бўлишини белгилайди. 

Мазкур кодекс асосида вазирлик тизими ходимлари хулқ-атворининг асосий талаблари ва касб одобномаси асосларини белгилайди.

 

1-боб. Асосий тушунчалар 

Мазкур кодексда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ҳалоллик – ҳар бир инсоннинг ўз кучи билан меҳнат қилиши, шунинг эвазига топган мол-мулки, обрўси, жамиятда тутган ўрни, хулқининг тўғрилиги, сўзидаги қатъийлик ва садоқатнинг мажмуасидир.

ходимларнинг ахлоқий-касбий бузилиши - ходимларнинг қонун ҳужжатлари ва буйруқларда белгилаб қўйилган нормалар, вазифаларни бажаришда ўзларининг шахсий манфаатларини жамият, давлат, халқ манфаатларидан устун қилиб суистеъмол қилишлари, пора олиш, калондимоғлик, таъмагирлик, қўполлик қилиш каби қонунга хилоф 
хатти-ҳаракатларидан иборатдир;

коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

таъмагирлик - мансабдор шахс томонидан фуқаронинг қонуний манфаатларига зарар етказадиган хизматига доир ҳаракатларни содир этиш таҳдиди остида пора талаб қилиш ёки фуқарони унинг қонуний манфаатларига зарар келтирадиган оқибатларнинг олдини олиш учун пора беришга мажбур этадиган шароитга қасддан тушириш демакдир;

пул, қимматбаҳо қоғозлар, моддий бойликлар, шунингдек, пора оладиганга қайтармаслик шарти билан, лекин мулкий моҳиятга молик бўлган (масалан, таъмирлаш, қурилиш, қайта тиклаш ишларини бажариш ва бошқалар) хизматлар пора предмети бўлиши мумкин;

ходимларнинг касбий бурчи - ходимларнинг хизмат вазифаларини мажбурий равишда бажариши. 

ходимларнинг нутқ маданияти – уларнинг ўз фикрларини 
бир-бирларига, фуқароларга оғзаки шаклда тўғри, аниқ ва таъсирчан қилиб етказа олишлари; 

хулқ-атвор – кишининг муомаласи ва руҳиятидаги, феъли ва 
хатти-ҳаракати ва одатларидаги хусусиятлари мажмуаси;

эстетика - гўзаллик олами, санъат, ва бадиий ижод қонуниятларини ўрганувчи ва ўргатувчи фан; 

хушмуомалалик – кўнгилдаги ардоқли фикрларни, энг ноёб 
ҳис-туйғуларни, энг эзгу ниятларни одамлар билан баҳам кўриш, осойишталик, вазминлик, хотиржамлик билан иш тутиш;

одоблилик – яхши тарбия кўрганликнинг номоён бўлиши, 
хатти-ҳаракатларда, сўзлашувда ўзини тўғри тута олишлик;

ростгўйлик – ҳалолликни бир кўриниши бўлиб, ҳақиқатни гапириш, ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам қадр-қимматини тўғри баҳолаш, яхшини яхши, ёмонни ёмон деб очиқчасига айтиш;

камтарлик – кишининг ўзи табиий ҳолида, қандай бўлса шундайлигича, ҳамма билан тенг муносабатда бўлиш.

 

2- боб. Вазирлик тизимидаги ходимлар фаолиятининг

маънавий-ахлоқий асослари

Вазирлик тизимидаги ходимлар фаолиятининг ахлоқий асосларини ҳалоллик, холислик, принципиаллик каби ахлоқий ҳислатлар ташкил этади. 

Вазирлик тизимидаги ходимлар учун зарур бўлган ахлоқий сифатлардан энг биринчиси ҳалоллик бўлиб, у виждон ва инсоф билан иш тутиш, тўғрилик ва одилликни билдиради.

Ҳалолликни таъминловчи омиллардан бири қонун ҳужжатларига оғишмай риоя этишдир.

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ ишларни олиб бораётганда ходимнинг ёлғон гапириши, адолат билан иш тутмаслиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш фаолиятида ходимга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради. 

 

3- боб. Вазирлик тизимидаги ходимлар хулқ-атворининг меҳнат фаолиятидаги асосий принциплари ва қоидалари

Вазирлик тизимидаги барча ходимлар учун қуйидагилар тақиқланади:

агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш;

ҳар қандай ҳолатларда ҳам ўз хизмат мавқеидан мумкин бўлмаган шахсий фойдани олиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган чеклашлар ва тақиқларни амалга ошириш.

Вазирлик тизимидаги барча ходимлар ўз меҳнат фаолияти давомида қуйидагиларга мажбур:

коррупция ҳолатларига қарши курашиш ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиш;

хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъи риоя этиш;

ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш;

юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) белгиланган муддатда сифатли бажариш;

ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларда белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;

ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, улар таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

ўз хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатлар таъсири билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларга барҳам бериш; 

норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларда белгиланган чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;

ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига барҳам бериш;

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг 
урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш; 

ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек, ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик; 

хизмат мавқеидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатиш учун фойдаланмаслик;

давлат органида хабарларни ва хизмат ахборотларини тақдим қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш.

 

4- боб. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишда муомала маданияти

Вазирлик тизимидаги ходимларнинг жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари билан бўладиган муомала маданиятининг қуйидаги учта шакли тавсия этилади:

хулқ-атвор маданияти;

ташқи кўриниш маданияти;

нутқ маданияти.

Бунда ходимларнинг хулқ-атвор маданияти хушмуомалалик, маданиятлилик, одоб ва шубҳасиз, фуқаролар билан бўладиган муносабатларда фақат яхши хулқларини намоён қилишини тақоза этади. 

Вазирлик тизимидаги ходимнинг жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан муомала қилиш чоғида:

димоғдорлик, манманлик, қўполлик қилиши;

кинояли, дағал тарзда танбеҳ бериши;

гапирганда инсон қадр-қимматини таҳқирловчи пичинг ва қочириқ сўзларни ишлатиши;

тахдид солувчи ҳамда уларнинг қадр-қимматини ва шахсини таҳқирловчи бошқа хатти-ҳаракатларга йўл қўйиши тақиқланади.

Вазирлик тизимидаги ходимлар ўз қабулига келган жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишда қуйидагиларни амалга оширади: 

ўрнидан туриб, унга пешвоз чиқиб кутиб олиши;

саломлашиши, ўтириш учун таклиф қилиши ва ҳол-аҳвол сўраши; 

суҳбат чоғида уларнинг барча гапларини диққат билан эшитиши;

гапини тугатгандан сўнг, унга ноаниқ ёки тушунилмай қолган нарсалар тўғрисида савол бериши; 

маълумот уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бўлса, унга албатта ташаккур айтиши;

суҳбатни самимий, эркин тарзда олиб бориши; 

суҳбат тугагандан сўнг сиҳат-саломатлик тилаб, хайрлашиши ва албатта кузатиб қўйиши.

Жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан суҳбат чоғида уларга берилаётган жавоб аниқ ва ишонарли бўлиши учун жавобни тегишли қонунлардан ва бошқа норматив ҳужжатлардан парчалар ўқиб бериш орқали асослаши мақсадга мувофиқдир.

 

5- боб. Вазирлик тизимидаги ходимларнинг нутқ маданияти

Нутқнинг қуйидаги ёзма ва оғзаки турлари мавжуд:

ёзма нутқ илмий, расмий, публистик ва қисман бадиий услубларида;

оғзаки нутқ эса адабий ва сўзлашув услубларида.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг нутқи, оғзаки ёки ёзма бўлишидан қатъи назар, қуйидаги қоидаларга мос келиши керак:

нутқ мазмунли бўлиши, фикр юритилаётган мавзуни ҳар томонлама чуқур билишидан дарак бериб туриши;

аниқ, равшан, қисқа ва тушунарли ифодаланиши;  

мантиқий, соф, кераксиз сўз ва иборалардан ҳоли бўлиши;

ифодали, таъсирчан, ёрқин, тингловчида қизиқиш уйғотадиган бўлиши;

аниқ, содда, гўзал бўлгани ҳолда нутқ мавзусига мос тушиши.

 

6-боб. Вазирлик тизимидаги ходимларнинг телефон 

орқали сўзлашув одоби

Хизмат телефонларидан фойдаланганда, сўзлашув одобининг қуйидаги қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади:

қўнғироқ эшитилиши билан гўшакни кўтариб, ишлаётган жойи номи, исм ва фамилиясини (исм, отангизнинг исми)ни айтиши (Масалан: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Халилов Сафарали Акбарлиевич эшитади” деб жавоб бериш) ҳамда “лаббай” деб давом эттириш;

агар ўзи қўнғироқ қилган бўлса, аввал салом бериши, сўнгра ўзини таништириши (Масалан, “Ассалому алайкум! Сизни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан Халилов Сафарали Акбаралиевич безовта қиляпти” дейиши). 

Ҳар икки ҳолда ҳам шошмасдан доно-доно қилиб гапириш, суҳбатни қисқа, аниқ ва тушунарли тарзда олиб бориш керак.

Шу билан бирга, ўзи қўнғироқ қилганида ҳар доим фуқародан “бемаврид (бевақт) қўнғироқ қилмадимми” деб сўраб, агар шундай бўлса у ҳолда қачон қайта қўнғироқ қилиши мумкинлигини сўралади.

Телефонда қариялар (кекса ёшдаги), болалар, аёллар билан суҳбатлашганда ниҳоятда эҳтиёткорлик ва камтарлик билан мулоқотда бўлиш, баланд овоз билан гаплашмаслик керак.

Саломлашиш одоблиликнинг олий белгиларидан бири ҳисобланади.

Умумий қоидаларга кўра, эркаклар аёлларга, соғлом кишилар беморларга, фарзандлар ота-оналарга, укалар акаларга, сингиллар опаларига, шогирдлар устозларига биринчи бўлиб салом берадилар.

Қуйидагилар тавсия этилади:

кейинчалик коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқармаслик ҳамда улардан қочиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар билан саломлашганда қўлни кўксига қўйиб саломлашиш; 

аёл кишилар билан сўрашганда қўлни кўксига қўйиб саломлашиш.

 

7- боб. Вазирлик тизимидаги ходимлар ўртасидаги 

муносабат қоидалари

Вазирлик тизимидаги катта ва кичик ходимлар ўзаро муносабатда қуйидаги қоидаларга риоя этишлари керак:

ўзаро мулоқатда камтар, мулойим, босиқ, самимий бўлиш ҳамда ўз муносабатларини ўзаро ҳурмат, ишонч ва ҳамкорлик асосида ташкил этиш;

ўз иш жойларида тинч ва ишчанлик муҳитини яратиш, телефонда аниқ, равшан ва қисқа сўзлашиш, давлат ва хизмат сирини ошкор қилмаслик;

“Сиз” сўзи билан бошлаб мурожаат қилиш;

ходим исмини бузиб айтмаслик (исмга бўлган ҳуқуқини бузмаслик), уятли ва ҳақоратли (куракда туриб бўлмайдиган) сўзларни, лақаб ва номларни ишлатмаслик, қўполлик ва беодоблик қилмаслик; 

қонун ҳужжатларининг талаблари доирасида берилган топшириқларни олганда, уни бажаришга киришиш;

бошлиқларнинг хоналарига кирганда одоб юзасидан рухсат сўраш, саломлашиш, ташриф сабабини тушунтириш, ўтиришга ижозат сўраш ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг меҳнат жамоаларидаги одоб-ахлоқ қоидалари қуйидаги ахлоқий-эстетик ва руҳий муҳитни яхшилашга хизмат қилувчи бир қатор жиҳатлардан иборат:

ҳар бир ходим ишга ўз вақтида, кечикмасдан келиши ва иш жойидагилар билан очиқ чеҳра билан саломлашиши зарур. Ҳатто кайфияти бузилган бўлса ҳам, буни меҳнат жамоасига сездирмаслиги, жиғибийрон бўлиб ўзгаларни ҳам безовта қилмаслиги;

маслаҳат сўраган ҳамкасбига иложи борича тўғри маслаҳат бериш, билганини сидқидилдан ўргатиш, тушунмаган жойларини тушунтириб беришлиги;

меҳнат жамоасининг ишдаги ёки феъл-атвордаги камчилиги учун унинг устидан асло кулмаслиги, масхараламаслиги;

ҳар бир ходимнинг ҳар хил бекорчи ишлар билан ўзининг ҳам, қолаверса, бошқаларнинг ҳам вақтини зое кетказмаслиги;

бетоб бўлиб қолган ҳамкасбининг ҳол-аҳволидан хабар олиш, кўнгил сўраш, керак бўлса ёрдам беришлиги;

ўзидан ёши, лавозими катталарнинг танқид ва танбеҳларини тўғри қабул қилиб, хато-камчиликларини йўқотиш чораларини кўришлиги.

 

8- боб. Вазирлик тизимида рўй берган коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш фактлари

Вазирлик ва тизим ташкилотларида коррупцияга йўл қўйиб, соҳа ходимларини обрў-эътибори ва шаънига путур етказган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида кўрсатилган жазо чоралари кўрилиши муқаррардир. 

Иш берувчи томонидан эса бундай ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси ўрнатилган тартибда бекор қилинади.

 
Уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш вазирининг 
2022 йил “06” июндаги
                 163-сонли буйруғига
                 3 - илова
 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги меҳнат низолари бўйича комиссияга (бундан кейин - МНК) таркиби

 

Комиссия

раиси

У.Байзакова

Касаба уюшмаси раиси

Комиссия

аъзолари

С.Халилов

Инсон ресурслари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

 

Н.Таджиханова

Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси

 

Д.Хабибуллоев

Вазирлик

ёшлар етакчиси

 

Б.Маматкаримов

Бўлим бошлиғи (Фахрийлар кенгаши аъзоси)

Комиссия котиби

З.Эргашева

Етакчи мутахассис

 

Изоҳ: Ушбу рўйхатда келтирилган ходимлар бошқа лавозимларга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига келган ходимлар комиссия таркибига қўшилган ҳисобланади.