UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Иқтисодий ва инвестицион салоҳият

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан
2021 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

2021 йил 01 июн ҳолатига

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги
ПҚ-4936-сонли қарорига асосан
2021 йилда Инвестиция дастури доирасида ажратилган 100,0 млрд.сўм маблағ хисобидан йилдан-йилга ўтувчи 5 та объектда модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 47,1 км магистрал иссиқлик қувурлари ва иссиқлик тармоқлари, 3 та марказий, 1 та маҳаллий қозонхоналар, 12 та қозонлар, 36 та замонавий насос ускуналари, 3 та газ тақсимлаш пунктларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

2021 йил 1 июнь ҳолатига 41,2 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-41%) маблағ ўзлаштирилиб, 28,1 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-28%) маблағ молиялаштирилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 10,1 км иссиқлик тармоқлари, 1 та маҳаллий қозонхона, 2 та қозонлар, 6 та замонавий насос ускуналари, 1 та газ тақсимлаш пунктлари қурилди ҳамда реконструкция қилинди.

 

Орол бўйи дастури маблағлари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги
ПҚ-4936-сон қарорига асосан, 2021 йилда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш дастури доирасида бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобидан
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ижтимоий ва инфратузилма объектлари қурилиши ва реконструкцияси учун 200,0 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 21-сонли (01.03.2021 й.даги) баёни билан бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобидан 2021 йилда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш дастури учун ажратилган маблағлар объектлар кесимида тасдиқланган.

Тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан, Оролбўйи дастури доирасида
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида
46 та иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда кўп қаватли уй-жой фонди объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 64,5 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Жумладан:

Қорақалпоғистон Республикасида 35 та уй-жой фондини ривожлантириш объектлари учун 30,1 млрд.сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Ушбу объектлар доирасида 120 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини реконструкция ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Барча объектларда бош пудрат ташкилотлари билан пудрат шарномалари имзоланган. Бугунги кунда 214,4 млн.сўм (йиллик режага нисбатан-1%) маблағ ўзлаштирилиб, 4062,9 млн.сўм (йиллик режага нисбатан-14,8%) маблағ молиялаштирилган.

Хоразм вилоятида 11 та иссиқлик таъминоти объектларда модернизация ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун 34,4 млрд.сўм ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу объектлар доирасида 11,4 км иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.

Бугунги кунда барча объектлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосалари олиниб, бош пудратчини аниқлаш бўйича эълонлар электрон платформаларга жойлаштирилган.