Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири -
Ш.С. Ҳидоятов:
Республикадаги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига умумий раҳбарлик қилади ҳамда белгиланган мақсад ва вазифаларни бажаришга масъул ҳисобланади;
вазир ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига асосланиб амалга оширади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда «Коммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомга асосан ташкил қилади;
вазир уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида давлат бошқаруви органи раҳбари ҳисобланади ва ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
вазир Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси ва «Коммуналўқув» ўқув-методик маркази фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Вазир ўз фаолиятида:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилишини назорат қилади.
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва тармоқлараро мувофиқлаштириш, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва улардан фойдаланиш тизимини комплекс ривожлантириш ва такомиллаштириш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш, иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ташкил этади;
соҳа фаолияти масалалари ҳамда Вазирлик фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишни ташкил этади;
соҳанинг илмий-техник ва ихтисослаштирилган эксперт кенгашларини ташкил қилади ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ахборот-таҳлил ва эксперт ишларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари,олий таълим муассасалари, шунингдек, олимлар ва малакали мутахассисларни, жумладан хориждан белгиланган тартибда жалб этади.
вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий капитални жалб қилиш сиёсатининг ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ҳамда чет эл инвестицияларининг жалб этилишини ташкил этади ва назорат килади;
конун ҳужжатларига мувофиқ, соҳада бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда жорий этади;
тизимдаги давлат корхоналари, ташкилот ва муассасалар ишига бевосита раҳбарлик қилади, улар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди, ташкил этиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш тўғрисида ўрнатилган тартибда қарор қабул қилади, раҳбарларни ўрнатилган тартибда лавозимга тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилади, раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлаш ишларини назорат қилади;
фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзила, сув тошқинлари, ёнғин, эпидемия ва бошқаларда) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳар қандай объектидан фойдаланиш, уларнинг фаолият юритишини чеклаш ёки тўхтатиш, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини марказлаштирилган тарзда бошқаришнинг устуворликларини белгилайди;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этади, қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришни мувофиқлаштиради, соҳадаги кадрларга бўлган эҳтиёжни шакллантиради;
вазирлик ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилот ва муассасаларда маънавий-маърифий соҳага, шунингдек давлат тилига оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши борасидаги ишларни назорат қилади;
вазирликнинг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалаларига масъул маслаҳатчиси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодиёт бошқармаси, Комплаенс-назорат ва ички аудит бўлими, Коммунал соҳани ислоҳотлаштириш бўлими, Ишлар бошқармаси, Халқаро алоқалар билан ишлаш бўлими, Бухгалтерия, Биринчи бўлим, Ахборот хизмати, Йиғма ахборот - таҳлил бошқармаси, Юридик бўлим, Ижро назорати бошқармаси, Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими, Инсон ресурслари билан ишлаш бошқармаси ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўлими фаолиятини назорат килади;
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, ҳудудий бўлинмалар, вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди;
вазирлик ходимлари ҳамда вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар томонидан бажариш учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
зарурат бўлганда, вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар штатлар жадвалини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда марказий аппарат ва вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари, вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирадиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган ташкилотлар харажатлари сметасини тасдиқлайди;
вазирлик бошқармалари, бўлимлари ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар уставларини (низомларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилади, тармоқ ходимларини белгиланган тартибда кўкрак нишонлари билан тақдирлайди, вазирлик тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этади;
вазирлик ва ҳудудий бўлинмалари мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади;
вазирлик марказий аппаратида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида, вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштиради;
вазирлик ваколати доирасидаги масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида қонун ҳужжатларини ижро этиш, электрон ҳужжат айланиши тизимини кенг жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг тушган мурожаатлари бўйича, уларнинг кўриб чиқилиши натижаларини ҳисобга олган ҳолда, маълумотлар базасини шакллантиришга доир ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
вазирлик ваколати доирасидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолайди.
Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Соҳага юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш учун шахсан масъул ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг марказий аппарати бошқармалари, бўлимлари ва ҳудудий бошқармалари, вазирлик тизимидаги акциядорлик компаниялари ва жамиятлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги ишларнинг ҳолати учун жавобгар ҳисобланади;
судларга даъво аризаси билан мурожаат қилади ва судларда иштирок этиш учун вакилларга ишончномаларни имзолайди.