Қуйидагилар Ахборот хизмати раҳбарининг лавозим вазифалари ҳисобланади:
Ахборот хизмати фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва ушбу вазифаларнинг бажарилиши юзасидан назорат ўрнатади;
Ахборот хизмати фаолиятини ташкил этади, режалаштиради ва назорат қилади, вазирлик марказий аппаратининг бош бошқарма, бошқарма ва бўлинмалари, шунингдек, вазирликнинг ҳудудий ва таркибий ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
ахборот сиёсати соҳасида зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўяди;
республика аҳолисини оммавий ахборот воситалари ва жаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолияти ҳақида мунтазам хабардор қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;
вазирлик фаолиятига оид мавзуларда матбуот анжуманлари, брифинглар ва медиатурларни ташкиллаштиради ва амалга оширади;
мунтазам равишда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида вазирлик раҳбариятининг чиқишларини ташкил этади;
вазирлик фаолиятига оид таҳлилий ва статистик материалларни тайёрлашда иштирок этади ва уларни босма ва электрон ОАВ эълон қилинишини таъминлайди;
вазирликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ўрганади, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига ахборот бериб боради;
ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш ишларни ташкиллаштиради ва амалга оширади;
вазирлик расмий веб-сайти, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали аҳолига мунтазам ахборот тақдим этишни ташкиллаштиради ва амлага оширади;
вазирлик фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирликлар ва идоралар орқали Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото-, аудио-, видеоматериаллар ва ҳ.к.) билан таъминлашни ташкил этади;
оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўяди, вазирлик матбуот хизмати билан доимий ишловчи журналистлар ва блогерлар доирасида тезкор маълумотларни тарқатилишини ташкиллаштиради ва амалга оширади;
соҳага оид масалалар бўйича ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар (мутахассислар) билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади ва амалга оширади;
ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) вазирлик фаолиятига оид ахборотларни тақдим этади;
вазирликнинг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб борилишини назорат қилади;
вазирликнинг аппарат мажлислари ва Ҳайъат йиғилишларида иштирок этади;
тезкор ҳал этилиши лозим бўлган масалалар, вазир иштирок этиши лозим бўлган учрашув, йиғилиш ва мажлислар бўйича маълумотларни назоратда ушлаб, вазирга ахборот бериб боради;
ходимларнинг лавозимлар йўриқномаси талабларига ҳамда вазирликнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, Орият кодекси, одоб-аҳлоқ қоидалари ва бошқа идоравий ҳужжатларнинг нормаларига риоя қилишини таъминлайди;
коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашади;
жамоат ва меҳнат шартномалари шартларига амал қилади;
ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилади