Маннапов Шамсиддин Лутпиллаевич 1980 йил 11 июлда Тошкент вилояти Тошкент туманида туғилган.
2006 й. Тошкент давлат техника университетини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1999-2000 йй. - Тошкент шаҳри “Ўзгаришагротаъминот” акциядорлик жамияти техника хавфсизлиги муҳандиси 2001-2004 йй. - Тошкент давлат техника университети талабаси
2004-2004 йй. - Тошкент вилояти Зангиота тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси механизация бўлими етакчи мутахассиси
2004-2006 йй. - Тошкент вилояти Зангиота тумани “Тошкент машина тракторлар парки” акциядорлик жамияти чилангари, механиги, бўлим бошлиғи
2006-2007 йй. - Тошкент шаҳар Сергели тумани “12-сон автосарой” очиқ акциядорлик жамияти колонна механиги, мерседес автобуслари бўйича муҳандиси
2007-2008 йй.- Тошкент шаҳар “8-сон автобус саройи” очиқ акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш бўлими муҳандиси, мерседес автобуслари бўйича муҳандиси
2008-2012 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича котибият референти
2012-2014 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича котибият бош мутахассиси
2014-2014 йй. - Тошкент вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонаси капитал қурилиш масалалари бўйича ўринбосари
2014-2016 йй. - Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи
2016-2017 йй. - Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2017-2017 йй. - Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги “Уздавсувназоратинспекцияси” бош мутахассиси
2018-2018 йй. - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, иссиқлик таъминоти бошқармаси бошлиғи ўринбосари, иссиқлик таъминоти объектларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи
2018-2020 йй. - Юнусобод тумани ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
2018-2020 йй. - Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси Кўп қаватли уй-жой фондини мониторинг қилиш ва фойдаланиш бошқармаси бошлиғи
2021 й - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи