
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
Садиков Азларжон Алимджанович- Биография
- Мажбуриятлар
Садиков Азларжон Алимджанович 1987 йил 1 февралда Тошкент шаҳри Сергели туманида туғилган.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2004-2008 йй. |
- |
Тошкент ирригация ва мелиорация институти бакалаври |
|
||
2008-2010 йй. |
- |
Тошкент ирригация ва мелиорация институти магистри |
|
||
2010-2011 йй. |
- |
“Янгийўлдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси қурилиш бўлими устаси |
|
||
2012-2016 йй. |
- |
Тошкент шаҳар “CASPIAN” international logistics” масъулияти чекланган жамияти директори |
|
||
2016-2016 йй. |
- |
Тошкент вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Юқоричирчиқ туман филиали бош муҳандиси |
|
||
2016-2017 йй. |
- |
Тошкент вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Қибрай туман филиали бош муҳандиси |
|
||
2017-2017 йй. |
- |
Тошкент вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Оққўрғон туман филиали бошлиғи |
|
||
2017-2019 йй. |
- |
Тошкент вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Оҳангарон туман филиали бошлиғи |
|
||
2017-2019 йй. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси тингловчиси |
|
||
2019-2019 йй. |
- |
Тошкент вилояти “Сувтаъминоти” давлат унитар корхонаси инвестиция ва мукаммал таъмирлаш масалалари бўйича директор ўринбосари |
|
||
2019-2020 йй. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги |
|
||
2020- 2022 йй. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги |
|||
2022й – ҳ.к - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияс
бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, шунингдек фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Инспекция ўзига берилган ваколатлар доирасида кўп квартирали уй-жой фондини сақлаб туриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.
3. Инспекция ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ҳисобот беради.
4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.
5. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Инспекция давлат муассасаси ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очилган бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва Инспекция номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.
7. Инспекция ўз ваколатларига тегишли масалалар бўйича белгиланган тартибда Инспекция бошлиғининг буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар билан расмийлаштирилган қарорлар қабул қилади
8. Инспекцияни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
2-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагиларни назорат қилиш Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
кўп хонадонли уй-жой фондини, унга туташ ҳудудларни сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш, кўчмас мулк эгаларининг биноларни ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик;
умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ўтказиш қоидаларига риоя этиш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солиш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
кўп хонадонли уйларда кўчма мулк эгаларининг мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун ажратиладиган маблағларидан мақсадли фойдаланиш.
10. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
кўп хонадонли уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларига риоя этган ҳолда, қонунчиликда белгиланган шакл ва усуллардаги назорат функцияларини амалга оширади;
сифат стандартларига мос келмайдиган уй-жой коммунал хизматлар кўрсатишда фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;
кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш, жумладан муҳандислик тармоқлари, кўп хонадонли уйлар ускуналаридан сифатли фойдаланишни тизимли текшириш юзасидан назорат қилади;
турар-жой бинолари мулкдорлари ва бошқарув компаниялари, таъмирлаш ташкилотлари ва коммунал хизматларни амалга оширувчи корхоналар ўртасидаги шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилади;
ҳисоботлар, статистика маълумотлари, объектлардаги назорат текширув натижаларини ва бошқа ахборот материалларини таҳлил қилади;
ҳудудий инспекциялар ишини яхшилаш, уй-жой фонди ва кўп хонадонли уйларда мулкдорлар умумий мулкини бошқариш, уларни сақлаш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш, таъминлаш ва таъмирлаш ишларини бажаришда аҳоли иштирокини рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Инспекция фаолиятини ташкил этиш қоидалари ва услубий ҳужжатларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тасдиқлаш учун киритади;
Инспекция кадрларини танлаш, касбга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини амалга оширади;
уй-жой фонди ва кўп хонадонли уйларда бинолар мулкдорлари умумий мулкидан фойдаланиш, таъмирлаш ва сақлаш масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади, кўп хонадонли уйлар бинолари мулкдорлари ва коммунал-фойдаланиш ташкилотларининг кўп хонадонли уйлардан фойдаланиш, коммунал хизматлар ва энергия манбалари сифати бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;
кўп хонадонли уйлардаги бинолар (квартиралар) мулкдорларининг мурожаатлари юзасидан қабул қилинган чоралар натижалари бўйича ҳисоботлар мавжудлигини текширади;
ҳудудий инспекцияларнинг кўп хонадонли уй-жой фонди ва кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулкидан фойдаланиш, уларни сақлаб туриш ва таъмирлашни назорат қилиш ишларини мувофиқлаштиради ва ташкил қилади;
кўп хонадонли уйлардаги умумий мулкни техник жиҳатдан текширишни ташкил қилади;
кўп хонадонли уйлардаги умумий мулкни мукаммал ва жорий таъмирлашнинг алоҳида турларини ўтказиш рўйхати, даврлари ва навбатини белгилайди;
қурилиши тугалланган кўп хонадонли уйларни, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фонди муҳандислик ускуналарининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатлар талабларига мослаштириш бўйича реконструкция қилинган тизимларини фойдаланишга қабул қилувчи ишчи ва давлат комиссиялари фаолиятида иштирок этади;
кўп хонадонли уй-жой фондида муҳандислик ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилади.
11. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қиладиган ҳудудий инспекциялар қуйидагиларни назорат қилади:
кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудлардан фойдаланиш;
кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унинг муҳандислик ускуналарининг техник ҳолатини, уларни амалдаги нормативлар, техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сақлаш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажариш;
кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишга тайёрлаш тадбирларини ўтказиш;
кўп хонадонли уй-жой фонди, кўп хонадонли уйлардаги бинолар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудларда ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш;
аҳолини коммунал хизматлар (иситиш, электр, сув, газ таъминоти ва бошқалар) билан таъминлашнинг меъёрий даражаси ва тартибига риоя этиш;
турар-жой бинолари ва кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш;
турар-жойлар ва биноларни доимий яшаш учун яроқсиз деб эътироф этиш, уларни нотурар жой тоифасига ўтказиш тартиби ва қоидаларига риоя этиш;
давлат ёки муниципал уй-жой коммунал хўжалиги объектлари мулкдорлари, хизматлар, ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчилар ўртасида шартномалар мавжудлиги ва уларнинг шартларига риоя этиш;
кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш танловларини ўтказиш;
аҳоли буюртмаларига биноан уй-жой коммунал хизматларини бажариш;
кўп хонадонли уйларда энергия ва сув ресурслари сарфини бошқариш, назорат қилиш ва ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлиши.
12. Инспекция Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
13. Инспекция ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) текшириладиган объектга белгиланган тартибда бориш;
б) текширув пайтида ҳар қандай зарур ахборотни сўраб олиш, текширувга оид ҳужжатларининг асл нусхалари билан танишиш;
в) одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган носоз техник қурилмалардан улардаги носозликлар бартараф этилмагунгача фойдаланишни тақиқлаш, ишлаб чиқаришни тўхтатишга олиб келадиган ҳолатлар бундан мустасно;
г) қуйидагиларга бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш:
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ва кўчмас мулк эгаларига — кўп хонадонли уйлар, кўп хонадонли уйлар умумий мулкини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари, технологик лойиҳалаштириш нормаларининг бузилиши ҳолатларини, фойдаланишда хавфсизликни пасайтирадиган ускуналарни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига — тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш бўйича;
д) ўтказилган текширув натижасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар талаблари бажарилмаган ҳолатларда ушбу талабларни мажбурий бажариш тўғрисида ёки жисмоний ёхуд юридик шахс фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатиш ёхуд тақиқлаш даъво аризаси тайёрлаб тақдим этиш;
е) маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича протоколлар тузиш;
ж) судларда даъвогар ва жавобгар бўлиш;
з) қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
14. Инспекция қуйидагиларга мажбур:
текширилаётган объектда текширув ўтказилаётган даврдаги белгиланган иш тартибига тўсқинлик қилмаслик;
текширув натижасида олинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг яхши сақланишини таъминлаш;
кўп хонадонли уйлар умумий мулкини сақлаш тартиби бузилиши, муҳандислик тармоқлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари ва техник регламентлари бузилиши ҳақида далолатномалар тузиш.
15. Инспекция ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
16. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли равишда бажармаганлиги учун белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
17. Инспекцияга раҳбарлик қиладиган бошлиқ Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши, шунингдек, коррупцияга қарши самарали курашишни таъминлаш юзасидан шахсан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод этилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Инспекция бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра — бош бошқарма бошлиғига, инспекция ходимлари эса — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ходимларига тенглаштирилади.
Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳайъати таркибига киритилади.
18. Инспекция бошлиғи:
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ходимлар ўртасида ваколатларни белгилайди ва мажбуриятларни тақсимлайди, Инспекция ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди;
бўлимлар раҳбарлари ва ходимларининг Инспекция фаолиятининг айрим участкалари ва йўналишларига раҳбарлик, шунингдек, Инспекция ҳудудий бўлинмалари ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Инспекциянинг барча ходимлари, шунингдек, ҳудудий бўлинмалари бажариши шарт бўлган қарорлар чиқаради;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда, Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг штат жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Инспекция бўлимлари ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини ҳал қилади, ишда ўрнак кўрсатган ходимларни мукофотга тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция ходимлари ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
ҳудудий инспекциялар ходимлари ҳудудий инспекция бошлиғи томонидан Инспекция билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаб туриш ва таъмирлаш соҳасидаги қонунчилик ижросини назорат қилади, ушбу қонунчилик бузилиши ҳолатларини кўриб чиқади ва ўз ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қилади;
ўз ваколати доирасида давлат органлари ва ташкилотларда қонунчиликка мувофиқ Инспекция манфаатларини ҳимоя қилади;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
5-боб. Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
19. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофот, қўшимча ва устамалардан иборат бўлади.
20. Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
узоқ муддат хизмат қилгани учун қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳар чоракда мукофот тўланади. Бундай мукофот олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасдиқлайдиган тартибга биноан ҳисобланади;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
байрам кунларида Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан штат жадвалига мувофиқ лавозим маошининг 2 бараваригача миқдорда мукофотлар тўланади;
айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларга лавозим маошига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланади;
21. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг бошқарув ходимлари сонининг қисқариши туфайли бўшайдиган ва бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳисобига шаклланган маблағлари Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасига йўналтирилади.
6-боб. Инспекциянинг мол-мулки
22. Инспекция қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида алоҳида мулкка эга бўлиши мумкин.
Инспекция мулки унга мулкдор томонидан тақдим этилган мулк, шунингдек, ўз фаолияти натижасида орттирилган мулк (жумладан пул маблағлари) ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
23. Инспекция ўзига бириктирилган мулкни ва унга молиялаштириш режаси бўйича берилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мулкни ўзгага, қонунчиликда бошқача назарда тутилмаган бўлса, мустақил равишда ўзгага ўтказиш ёки бошқача усулда тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
7-боб Якунловчи қоида
24. Инспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Агентлик Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (кейинги ўринларда ХМИИ деб аталади), шунингдек Ҳукуматга қарашли хорижий молиявий ташкилотлар (кейинги ўринларда ҲХМТ деб аталади) иштирокида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.
3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолияти юзасидан унга ҳисобот беради.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
5. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Агентлик юридик шахс ҳуқуқига, мустақил балансга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очилган бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек Агентлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган, ўз номи ёзилган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкаларга эга бўлади.
7. Агентликни сақлаб туриш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бошқа таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий капитални жалб қилиш бўйича фаол сиёсатни шакллантириш ва изчил амалга ошириш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича жараёнларни режалаштириш, келишиш ва мувофиқлаштириш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида инвестиция лойиҳалари бўйича дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосларни (ҳисоб-китобларни) сифатли тайёрлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
лойиҳалар техник-иқтисодий асосларининг (ҳисоб-китобларининг) тасдиқланган параметрлари, шунингдек, ХМИИ ва ҲХМТ билан имзоланган молиявий ва лойиҳа битимлари шартларига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирлар ўтказиш;
ХМИИ ва ҲХМТ ажратадиган маблағлардан молиявий битимларга ва лойиҳа битимларига мувофиқ мақсадли фойдаланишни таъминлаш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида амалга ошириш таклиф этилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантиришда иштирок этиш;
лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фаолият кўрсатаётган ва янги ташкил этиладиган гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари, шунингдек, халқаро ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг инвестиция бўлинмалари раҳбар ва ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;
тегишли халқаро шартномалар, лойиҳа ва дастурлар асосида халқаро ҳамкорлик қилиш.
9. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги прогнозлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги лойиҳалар билан боғлиқ инвестиция дастурларини тайёрлашда иштирок этади ҳамда уларни амалга ошириш тадбирларини мувофиқлаштиради;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасига оид инвестиция лойиҳа ва дастурларини амалга ошириш имкониятлари хусусида ахборот тайёрлайди ва хорижий инвесторларни бундай ахборот билан таъминлайди;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тендер (танлов) савдолари ўтказиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш масаласини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш бўйича тендер (танлов) савдоларини ташкил қилади ва ўтказади;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ХҲМИ ва ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатини тайёрлашда иштирок этади;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб боради;
инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида сифатли амалга оширишга тўсқинлик қиладиган омилларни танқидий таҳлил қилади ва уларни ҳал этиш учун тезкор чоралар кўради;
тармоқ идоралараро тендер комиссиялари, ишчи ва баҳолаш гуруҳларининг мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш борасидаги рақобат муҳитини яратишга кўмаклашади;
агар ҳукумат қарорлари ва (ёки) молиявий шартномаларда назарда тутилган бўлса, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича ижро органи вазифасини белгиланган тартибда бажаради;
Агентлик қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ходимларини, шунингдек, айрим олим ва мутахассисларни материаллар ишлаб чиқишга белгиланган тартибда жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
илмий-техник кенгашлари ишида иштирок этиш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон)
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида жалб этилган кредитлар бўйича мажбуриятлар ва ушбу мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида зарур маълумотларни белгиланган тартибда олиш;
статистика органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик фаолияти учун зарур статистика ва бошқа ахборотларни белгиланган тартибда олиш.
Агентлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тасдиқланган тармоқ жадвалларига биноан ишларни молиялаштириш ва бажариш ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
12. Агентлик:
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган тармоқ инвестиция лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини таъминлаш;
ХМИИ ва ҲХМТ иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари доирасида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларининг ўз вақтида, сифатли ва белгиланган тартибда ишга туширилишини таъминлаш;
муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш учун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвестициялар ҳамда ХМИИ ва ҲХМТ кредитларини фаол жалб қилиш;
Агентликка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Агентлик бош директори меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича — бош бошқарма бошлиғига, унинг ўринбосари ва Агентлик ходимлари эса — тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бошқарма бошлиғи ва ходимларига тенглаштирилади.
14. Агентлик бош директори:
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосари ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идорага мансуб гуруҳлар раҳбарларининг ваколатларини, Агентлик фаолиятининг айрим участкалари ва йўналишларига раҳбарлик ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идорага мансуб гуруҳларнинг ишлар учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномаларни белгиланган тартибда имзолайди;
Агентлик ходимлари бажариши шарт бўлган қарорлар чиқаради;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг штат жадвали ва харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда, зарур ҳолларда, Агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Агентлик бошқармалари тўғрисидаги низомни, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича идорага мансуб гуруҳлар низомларини, шунингдек, Агентлик ходимлари ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳларнинг лавозим йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини ҳал қилади;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири билан келишган ҳолда Агентлик ходимлари ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича гуруҳ раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
Агентлик бош директори қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
15. Агентлик бош директори Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳайъати таркибига киритилади.
5-боб. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
16. Агентлик ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалардан иборат бўлади.
17. Агентлик ходимларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
узоқ муддат хизмат қилганлиги учун қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳар чоракда мукофот тўланади. Бундай мукофот олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасдиқлайдиган тартибга мувофиқ ҳисобланади;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
байрам кунлари учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан лавозим маошининг 2 баравари миқдорида мукофот тўланади;
Агентликнинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига уларнинг лавозим маошига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланади.
18. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг бошқарув ходимлари сонининг қисқариши туфайли бўшайдиган ва бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳисобидан шаклланган маблағлари Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус жамғармага йўналтирилади.
6-боб Якунловчи қоида
19. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 467-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон; 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 03.07.2018 й., 09/18/496/1429-сон; 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 10.12.2019 й., 09/19/978/4125-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; 21.05.2020 й., 09/20/305/0626-сон; 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Мингазов Рашид Ринатович
2020 йил 23 декабрдан:
Туғилган йили: Туғилган жойи:
27.07.1980 Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри
Миллати: Партиявийлиги:
татар йўқ
Маълумоти: Тамомлаган:
олий 2005 й. Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби
Маълумоти бўйича мутахассислиги: ҳуқуқшунос,сиёсатшунослик, тизимли таҳлил ва истиқболни белгилаш
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади:
Инглиз, немис, рус тили
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
йўқ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
18.04-05.12. - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Юридик
2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги Инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси
2019-2020 йй. -Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги Тендер савдоларини ташкиллаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси
“КОММУНАЛЎҚУВ” ўқув-методик маркази ДУК
фаолиятининг асосий мақсади:
- уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини ўқитиш;
- уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатиш.
фаолияти йўналишлари:
- уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, мутахассислари, ишчи ва хизматчиларини ўқитиш, малакаларини ошириш ва касбий қайта тайёрлашни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
-уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа юридик шахслар мутахассислари, шунингдек жисмоний шахслар учун семинар, вебинар, конференция, ўқув курслари ва бошқа ўқитиш тадбирлари ташкил қилиш ва ўтказиш;
- илмий тадқиқотлар, илмий-техник ва тажриба-синов ишлари, консалтинг хизматлари кўрсатиш фаолияти юритишни ташкил қилиш ва амалга ошириш.
фаолияти турлари:
- мутахассисларнинг қўшимча касбий таълим олишлари, уларни қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш учун зарурий бўлган шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
-уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ва тармоқлараро соҳалар мутахассисларига ҳамда аҳолининг кенг қатламига мўлжалланган даврий ва алоҳида нашрларнинг яратади ва уларнинг чоп этилишини ташкил килади;
- ўқув-методик конференциялар, семинарлар, вебинарлар, музокаралар ташкил қилади ва уюштиради.
Кличханов Илхом Махмуджонович
Туғилган йили: Туғилган жойи:
30.06.1986 Тошкент шаҳри
Миллати: Партиявийлиги:
ўзбек ЎзЛиДеП аъзоси
Маълумоти: Тамомлаган:
олий 2007 й. Тошкент давлат техника университети (бакалавр)
2014 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр)
2018 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистр)
Маълумоти бўйича мутахассислиги: иссиқлик энергетикаси муҳандиси, макроиқтисодиёт, менежмент
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади: Ҳарбий (махсус) унвони:
Рус тили йўқ
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
йўқ
2003-2007 йй. |
– |
Тошкент давлат техника университети, Энергетика факультети талабаси |
2009-2009 йй. |
– |
ОАТБ “Капиталбанк” М.Улуғбек филиалида вақтинчалик куръер, касса хизмат кўрсатиш бўлими кечки кассири |
2009-2010 йй. |
– |
ОАТБ “Капиталбанк” Сергели филиали пул муомаласи бўлими “Сергели” минибанки мутахассиси, Чакана бизнес бўлими “Алгоритм” минибанки мутахассиси |
2012-2012 йй. |
– |
Миробод тумани хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмасида бош мухандис |
2012-2013 йй. |
– |
Яккасарой тумани хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмаси бошқарув раиси |
2013-2014 йй. |
– |
Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмаси бошқарув раисининг ўринбосари |
2014-2015 йй. |
– |
Сергели туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажмуаси бош мутахассиси |
2015-2017 йй. |
– |
Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмаси бошқарув раисининг ўринбосари |
2017-2019 йй. |
– |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси – Ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи |
2019-2020 йй. |
– |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибиятининг Коммунал хўжаликни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси |
2020-2020 йй. |
– |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибиятининг Кўп квартирали уйларни бошқариш ва иссиқлик таъминотини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси |
2020 - 2021 йй.
2021- ҳ.в. |
– |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Ичимлик сув таъминотини ва оқова сув тизимини ривожлантириш, ободонлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги
108-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг раҳбариятининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Инспекция ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига (кейинги ўринларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги деб аталади) ҳисобот беради.
Инспекция ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қapopларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорларига ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
4. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, фуқарорлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
5. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади) юридик шахс мақомига эга эмас.
6. Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари фаолияти давлат бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
7. Инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
қисқартирилган номи — Сувинспекция;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Инспекция по контролю за использованием питьевой воды при Министерстве жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи — Водинспекция;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Inspectorate for Oversight over Use of Drinking Water under the Ministry of Housing and Public Utilities of Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи — Waterinspectorate.
8. Инспекциянинг марказий аппарати жойлашган жой: Тошкент шаҳри, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй.
9. Инспекция тизимига Инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий инспекциялари киради.
2-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатувчи корхоналар (кейинги ўринларда сув таъминоти ва канализация корхоналари деб аталади) томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга йўналтирилган сув таъминоти ва канализация тизими объектлари технологик аудитдан ўтказилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олишга йўл қўймаслик ҳамда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартлари, сув таъминоти ва канализация тизимидаги шикастланишлар ва аварияларнинг профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши, ичимлик суви йўқотилишининг белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ер ости ичимлик суви қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва оқова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир қонунлар ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналари, шунингдек истеъмолчилар томонидан сув таъминоти ва канализация соҳасида хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналари томонидан иншоотларда ичимлик сувининг технологик ҳисоби юритилиши таъминланганлигини ва ҳисоблаш ускуналари ишлашини назоратга олиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналари томонидан ичимлик сувини йўқотишнинг белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш;
б) ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга йўналтирилган сув таъминоти ва канализация тизими объектлари технологик аудитдан ўтказилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ҳудудий инспекциялар томонидан сув таъминоти ва канализация тизими объектлари технологик аудитдан ўтказилишини назоратга олиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектлари самарадорлигини ошириш бўйича техник жараён ва энергияни тежаш тадбирлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
в) сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олишга йўл қўймаслик ҳамда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишда техник шартларга риоя этилишида қоидабузарликларни аниқлаш тадбирлари бажарилишини назорат қилиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиш, шунингдек, ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни аниқлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;
г) ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартлари, сув таъминоти ва канализация тизимидаги шикастланишлар ва аварияларнинг профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши, ичимлик суви йўқотилишининг белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларида техник талабларга асосан профилактика ишлари амалга оширилишини назоратга олиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларидаги авария ва носозликлар бўйича огоҳлантириш тадбирлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
д) ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ер ости ичимлик сув қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ер ости ичимлик сув қудуқларидан фойдаланишнинг ҳолати ва шароитларини назорат қилиш.
Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ҳудудий инспекциялар орқали амалга оширади.
3-боб. Ҳудудий инспекцияларнинг вазифалари ва функциялари
12. Ҳудудий инспекциялар қуйидагилар устидан назоратни амалга оширадилар:
аҳолини уларнинг яшаш жойларида ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимида носозлик ва аварияларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларни бажариш;
фойдаланиш бўлинмалари техник, хизмат ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан таъминланиши;
ичимлик сувининг сифати, ичимлик суви ишлаб чиқарувчи иншоотлар сувни зарарсизлантириш ускуналар билан таъминланиши;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ер ости ичимлик суви қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши;
ичимлик суви меъёридан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлиги.
13. Ҳудудий инспекциялар ўзларига юкланган вазифалар доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ичимлик сувини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш устидан тафтиш ва назоратни амалга оширади;
ер ости ичимлик суви қудуқлардан фойдаланиш ва уларнинг ҳолатини назорат қилади;
ер ости ичимлик суви қудуқларини лойиҳалаштириш, бурғулаш, қуриш ва ўзлаштириш жараёнлари устидан назоратни амалга оширади;
ичимлик суви таъминоти соҳасидаги хавфсизлик талабларига риоя этилишини назоратга олади;
ичимлик суви сифатини ҳамда ичимлик суви ишлаб чиқарувчи ва оқова суви иншоотларининг сувни тозалаш ва зарарсизлантириш ускуналари билан таъминланганлигини назорат қилиб боради;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларидан фойдаланиш, шу жумладан ичимлик суви ва канализация тизимларига уланиш қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширади;
ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни (ноқонуний уланма) аниқлашга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этади;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказади;
ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация соҳасига илғор технологияларни олиб кириш бўйича тарғибот ишларини амалга оширади.
4-боб. Инспекция марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
14. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фаолиятига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалаларда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар барча тоифадаги сув таъминоти ва канализация корхоналарида, жумладан, ер ости ичимлик суви қудуқлардан фойдаланувчи ташкилотларда, уларнинг объектларида ваколати доирасига кирувчи масалаларда белгиланган тартибда текширув ўтказиш;
текшириш ишлари амалга оширилаётган (амалга оширилган) ташкилотларнинг текширишга дахлдор бўлган ҳужжатлари билан танишиш;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда, шу жумладан, яшаш жойларида, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига уланиш ҳамда фойдаланиш талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда текшириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация ташкилотлари ишчиларининг техник регламент ҳамда хавфсизлик талаб ва қоидалари бўйича билим даражасини текшириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
вазифалар ва функцияларни амалга ошириш жараёнида аниқланган салбий ҳолатлар ҳамда қоидабузарликлар бўйича ҳуқуқбузарларга белгиланган тартибда маъмурий жарималар қўллаш;
ер ости ичимлик суви захираларининг камайиши ёки ер ости сувларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ер ости сувларини олишни тўхтатиш ёки бу борада ажратилган лимитни белгиланган тартибда қисқартириш чораларини кўриш;
зарурат бўлганда ичимлик ва оқова сувларни, ускуна ва материалларни тегишли ташкилотлар томонидан назорат синовидан ва таҳлилдан, шунингдек, лойиҳа қарорларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишни тайинлаш;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардан ваколати доирасига кирувчи масалаларда зарур ахборотларни сўраш ва олиш;
Инспекция ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.
Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Инспекция:
унга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида давлат назоратини самарали амалга ошириш;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Инспекция томонидан киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекция томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати ва пировард натижалари учун жавоб беради.
5-боб. Ҳудудий инспекцияларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
16. Ҳудудий инспекциялар юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур маълумотларни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар барча тоифадаги сув таъминоти ва канализация корхоналарида, жумладан, ер ости ичимлик суви қудуқлардан фойдаланувчи ташкилотларда, уларнинг объектларида ваколати доирасига кирувчи масалаларда белгиланган тартибда текширув ўтказиш;
текшириш ишлари амалга оширилаётган (амалга оширилган) ташкилотларнинг текширишга дахлдор бўлган ҳужжатлари билан танишиш;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда, шу жумладан, яшаш жойларида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига уланиш ҳамда фойдаланиш талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда текшириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналаридан текшириш учун зарур бўлган лойиҳа, технологик, ижро ҳужжатларини ва бошқа материалларни олиш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида ичимлик суви таъминоти ва канализация корхоналарига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
вазифалар ва функцияларини амалга ошириш жараёнида аниқланган салбий ҳолатлар ҳамда қоидабузарликлар бўйича ҳуқуқбузарларга белгиланган тартибда маъмурий жарималар қўллаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ишларни юритиш.
17. Ҳудудий инспекциялар:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
ичимлик суви таъминоти объектларида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ҳудудларда тегишли соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш учун масъулдир.
6-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
18. Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳудудий инспекциялар раҳбарлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳудудий инспекциялар ходимлари ҳудудий инспекция раҳбарларининг тавсиясига асосан Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
19. Инспекция бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш шартларига кўра — вазир ўринбосарига, инспекция ходимлари эса — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ходимларига тенглаштирилади.
20. Инспекция бошлиғи Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳайъати таркибига киритилади.
21. Инспекция фаолиятига уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири мутасаддилик қилади.
7-боб. Инспекция раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
22. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг топшириқлари сифатли ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш;
Инспекция фаолиятини режалаштириш, Инспекциянинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилишини назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши ва мониторинг олиб борилишининг амалий тизимини ташкил этиш;
Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун марказий аппаратнинг мансабдор шахслари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Инспекция марказий аппарати ва ҳудудий инспекциялар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ Инспекция тизимида лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритиш;
Инспекция раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш ва ташкил қилиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ҳудудий инспекциялар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг ҳисоботларини Инспекция мажлисларида эшитиш, якунлари бўйича зарур ҳолларда уларни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Инспекция ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилинишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқий амалиёт ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;
Инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, Инспекциянинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Инспекция ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш;
давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномаларини ва Инспекциянинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Инспекция ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижроси устидан белгиланган тартибда назорат қилиш;
Инспекция марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига таклифлар киритиш.
Инспекция бошлиғи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.
23. Қуйидагилар Инспекция марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
ўз ваколатлари доирасида ҳудудий инспекцияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Инспекция таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Инспекция баённома қарорлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ва Инспекция раҳбариятининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини қабул қилиш;
таркибий бўлинмаларнинг ходимлари фаолияти самарадорлигини танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, натижалар бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Инспекция ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Инспекцияда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини қабул қилиш, ҳуқуқий амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат сири ва бошқа махфий маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан фаолиятни такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни қабул қилиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш ва Инспекция бошлиғига киритиш.
24. Қуйидагилар ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш;
ҳудудий инспекциялар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Инспекция ҳужжатлари ва қарорлари билан ушбу инспекцияларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамаси ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг топшириқлари ва ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий инспекциялар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Инспекциянинг буйруқлари, қарорлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Инспекциянинг фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
ҳудудий инспекция ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Инспекцияда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, ҳуқуқий амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатда ва тартибда кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ҳуқуқбузарликлар бўйича далолатномалар тузиш ва кўрсатмалар бериш;
ушбу Низомга мувофиқ мажбуриятларни тақсимлашга кўра бошқа ваколатларни амалга ошириш.
8-боб. Инспекция раҳбарларининг жавобгарлиги
25. Инспекция бошлиғи:
Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларни, шунингдек, ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган масалалар бўйича;
ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
26. Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Инспекция марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажариш учун шахсан масъулдир.
27. Ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари:
ҳудудий инспекцияларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳудудий инспекцияларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
9-боб. Инспекциянинг ҳисобот бериши ҳамда фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари
28. Инспекция бошлиғи Инспекция фаолияти тўғрисида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Инспекция бошлиғи фаолиятининг унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторингини олиб боради ҳамда Инспекция фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
29. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.
30. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва индикаторларга асосланади.
31. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Инспекция раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
32. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
33. Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари ўз вазифалари ҳамда функцияларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
34. Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
35. Инспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда “Компания” деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сонли Қарорига ҳамда 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилди.
2. Компаниянинг расмий тўлиқ номи:
давлат тилида: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси.
рус тилида: Государственное унитарное предприятие " Инжиниринговая компания по капитальному и текушему ремонту жилых домов и строительству объектов теплоснабжения ” Министерства жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан,
3. Компания муассиси: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда “муассис” деб юритилади).
4. Компания юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штампларга ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга.
5. Компания жойлашган манзил (почта манзили): 100035, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй.
6. Компания ўз фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
7. Компания қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
8. Компания бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
II. КОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАҚСАДЛАРИ
9. Компания қонун, қонун ҳужжатларни, муассиснинг топшириқларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек ушбу уставда кўрсатилган вазифаларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш компания фаолиятининг предмети ва мақсади ҳисобланади.
10. Компания фаолиятининг асосий йўналишлари:
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизими объектларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлашни ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича буюртмачи вазифасини бажариш;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизими объектларини қуриш, уларни такомиллаштириш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлашда ривожланган тажрибаларни қуллаш;
11. Компаниянинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизими объектларини қуриш, уларни такомиллаштириш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича ягона бош ихтисослаштирилган ташкилот вазифасини бажариш;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизими объектларини аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ҳолда ривожлантириш ва модернизация ҳамда реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатли бажарилишини таминлаш;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизими бўйича кўрсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш;
ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқарувини амалга ошириш;
ишлаб чиқариш қувватларини ва ижтимоий соҳа объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш прогнозининг бажарилишини таъминлаш;
капитал қўйилмаларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, инвестицион циклнинг муддатларини қисқартириш;
энергия ва ресурсларни тежовчи технологияларни тадбиқ этиш;
лойиҳавий ечимларнинг самарадорлигини таъминлаш, архитектура ва шаҳарсозлик талабларига риоя қилиш;
юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланиш;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизими соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, чет элларда ўқув стажировкаларини ўтиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
компанияга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотлар, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш;
компанияга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
12. Компания қуйидаги функцияларни амалга оширади:
компаниянинг Ўзбекистон Республикасида ҳудудий филиаллари мавжуд бўлиб, компания филиалларини устидан назорат қилади;
инвестицион дастурларига киритилган лойиҳаларнинг параметрларини аниқлаштиради ва янги лойиҳаларни киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
инвестиция лойиҳалари жойлаштириладиган худудларда муҳандислик коммуникацияларини ривожлантириш (йўл инфратузилмаси, оқова сув, иссиқлик, электр, газ, сув таъминоти, телефонлаштириш ва бошқа масалалар) ни кўриб чиқиш ва хал этишда иштирок этади;
инвестицион дастурлар ва марказлаштирилган инвестицияларнинг ажратилган лимитлар доирасида, манзилли рўйхатлар асосида қурилиш объектлари рўйхатининг лойиҳаларини шакллантиради;
компаниянинг ҳудудий филиаллари томонидан тақдим этилган титул рўйхатларини, манзилли дастурларини тасдиқлайди;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизими объектларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлашни ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир комплекс инвестиция дастурлари схемаларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишни таъминлайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жойлардаги ижро хокимияти органлари билан хамкорликда инвестиция лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришга инвестиция киритиш учун қулай шарт шароитлар яратади;
ҳудудий филиалларга рахбарлик қилади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий таъминлайди;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти объектларини қуради, таъмирлайди, модернизация қилади ҳамда энергия самарадорлигини оширади;
лойиҳаларни ва танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади, шунингдек шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларини тайёрлайди, лойиҳалаштириш бўйича танлов асосида буюртмалар жойлаштиришини ташкил этади;
лойиҳа ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини, келишилишини, тасдиқланишини, шунингдек, экспертиза органларининг хулосалари ҳамда пудратчи ташкилотларнинг мулоҳазалари бўйича тегишли ҳужжатларга тузатиш ёки қўшимчалар киритилишини ташкил этади;
бирламчи - рухсат берувчи ҳужжатлар асосида ўрнатилган тартибда лойиҳалаштиришга топшириқ беради, лойиҳа ва танлов ҳужжатларини беришнинг календарь жадвалини шакллантиради ва ишларни бажариш бўйича шартномалар тузади;
ҳамкор ташкилотлар билан экспериментал, илмий-текшириш, археология ишлари ва бошқа ишларни бажаришга шартномалар тузади;
дастурлар доирасида кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти иншоотлари ва тармоқларини қуради, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилишни амалга оширади;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти объектларини, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция ва модернизация қилишда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланади;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти иншоотларида энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ҳамда ускуналарни жорий қилишга оид тавсиялар ишлаб чиқади;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизими объектларини ўз вақтида ишга тушириш бўйича манзилли дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришнинг ҳудудий схемаларини ишлаб чиқади;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларни, шунингдек, иссиқлик таъминотидан оқилона фойдаланиш услубларини жорий қилиш, лойиҳага оид мақбул техник ечимларни қўллаш борасида техник топшириқларни ишлаб чиқади;
кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилишга доир дастурларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлайди;
амалга оширилаётган лойиҳаларни бошқариш ва объектлар қурилишини техник кузатиб бориш жараёнини тартибга солади;
қурилиш майдонларини танлаш ва ажратиш бўйича комиссиялар ишида иштирок этади;
қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлашнинг бутун даври давомида қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини устидан техник назоратни амалга оширади;
бажарилган ва тўлаш учун тақдим этилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми ва сифатининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мослигини назорат қилади;
қурилиш нормалари ва қоидаларига ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;
консервация қилиниши лозим бўлган объектлар, бинолар ва иншоотларни тасдиқлаш, бино ва иншоотларнинг консервацияси ёки қурилишини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек, ишларни давом эттириш учун қурилиш-монтаж ташкилотларига топширишда объектларнинг техник ҳолатига баҳо беришда иштирок этади.
Компания қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
III. КОМПАНИЯ МУАССИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТИЛАРИ
13. Муассис қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
компания Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
компания мулкига оид битишувларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;
компания фаолиятининг мақсади, предмети, турларини белгилаш;
компаниянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва уларни тасарруф этиш;
компанияга етказилган зарарларни ундириш тўғрисида компания директорига нисбатан даъво тақдим этиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компания директори билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатидан олдин тўхтатиш;
компанияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш;
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига компанияни хусусийлаштириш ёки давлат тасарруфидан чиқариш бўйича таклифлар киритиш.
14. Муассис қуйидагиларга мажбур:
15. Компания муассиснинг розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган тижорат ташкилотларида, шунингдек нотижорат ташкилотларда қатнашчи (аъзо) бўлиши мумкин.
IV. КОМПАНИЯ УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ
17. Компаниянинг устав фондини шакллантириш, кўпайтириш ва камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, муассиснинг қарори биноан амалга оширилади.
V. КОМПАНИЯНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА УНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ
21. Компания мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолларда директор томонидан муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топшириш;
мулкни хўжалик жамияти устав фондига улуш сифатида қўшиш;
хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;
мулкни Компания фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.
Бунда бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни), шунингдек Компанияга тегишли акцияларни (улушларни) сотиш Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни), шунингдек Компанияга тегишли акцияларни (улушларни) сотишдан тушган маблағлар, уларни сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақсимланади.
VI. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ
22. Компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига барча солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойда, Компания ихтиёрида қолади ва ундан муассиснинг қарорига биноан фойдаланилади.
VII. ЗАХИРА ЖАМҒАРМАСИ ВА БОШҚА ЖАМҒАРМАЛАРНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
25. Компаниянинг хўжалик фаолияти натижасида келиб чиққан зарарлар ўзининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.
VIII. КОМПАНИЯ ДИРЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,
МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
26. Компаниянинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш директор томонидан амалга оширилади.
27. Компания директори:
компаниянинг ижро этувчи органи раҳбари ҳисобланади;
компания номидан ишончномасиз иш кўради, мамлакатимиз ва хорижий корхоналар, фирмалар ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари тузади, уларни ўзгартиради ва тўхтатади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, компания ходимларини мукофотлайди, моддий ёрдам кўрсатади ва уларни рағбатлантиради;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
компаниянинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади;
муассис олдида Компания фаолияти тўғрисида муассис томонидан белгиланган тартибда даврий равишда ҳисоб беради.
IX. ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
32. Компания тўғридан тўғри муассис томонидан белгиланган шахсга бўйсунади ва ўз фаолияти бўйича унга ҳисобдордир.
X. КОМПАНИЯНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
34. Компания муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
XI. КОМПАНИЯ ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ
35. Компания муассис билан келишган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ташқарисида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
36. Компаниянинг филиаллари ва ваколатхоналари компания томонидан тасдиқланган низом асосида компания номидан иш кўради.
37. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган филиаллар ва ваколатхоналар компания томонидан тасдиқланган низом асосида ва ўзлари жойлашган мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўрадилар.
38. Филиал ва ваколатхона раҳбарлари муассис билан келишган ҳолда Компания директори томонидан тайинланади ва Бош ишончнома асосида ҳаракат қилади.
XII. КОМПАНИЯНИ ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
39. Компания муассис қарорига кўра, тегишли равишда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёхуд суд қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
|
© 2021 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Матнда хато топсангиз, уни белгиланг ва CTRL + ENTER тугмасини босинг