UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Тўлов хабарномалари

Ўзбекистон Республикаси Уй- жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни қабул қилиш тартиби

Ахборотдан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси  Уй- жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) тақдим этилиши мумкин.

Ахборотдан фойдаланувчиниг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Оммавий ахборот воситасининг вазирлик фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси   Уй- жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати иш кунлари девонхона масъул ходими томонидан мурожаатнинг иккинчи нусхасига олинганлиги ҳақида имзоланган ва вақти кўрсатилган ҳолда қабул қилинади. Қабул қилинган мурожаат девонхонага топширилади ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ёки шикоят келиб тушган кундан эътиборан, ўн беш кун ичида, кўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, кўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилган ҳолда бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятлар кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, кўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари раҳбарият рухсати билан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақида мурожаат этувчига хабар қилинади.

Таклиф келиб тушган кундан эътиборан, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, кўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақида таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар берилади.