UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

‼️ 447 ТА ШИРКАТ ТОМОНИДАН  163 ТА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

 

Вазирлик ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жойлардаги ширкатлар томонидан мажбурий бадал ва кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаш, таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳажмига ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш, сифатсиз бажарилган таъмирлаш ишларига ҳамда ҳали бошланмаган ёки тугалланмаган таъмирлаш-тиклаш ишларига олдиндан пул маблағлари тўлаб бериш каби 163 та 12,9 млрд сўм миқдоридаги қонунбузарлик ҳолатларини аниқлади. 
     
Шундан: 
Жиззах вилоятида 3 786,1 млн сўм;
Тошкент шаҳрида 2 6790 млн сўм;
Тошкент вилоятида  1 899,1 млн сўм;
Фарғона вилоятида  719,8 млн сўм;
Бухоро вилоятида 647,6 млн сўм;
Навоий вилояти 449,4 млн сўм;
Сурхондарё вилоятида 325,6 млн сўм;
Қашқадарё вилоятида 262,8 млн сўм;
Хоразм вилоятида 218,5 млн сўм;
Самарқанд вилоятида 208,7 млн сўм;
Андижон вилоятида 103,4 млн сўм;
Наманган вилоятида 55,1 млн сўм;
Қорақалпоғистон Республикасида 46,1 млн сўм қонунбузарлик йўли билан ўзлаштирилган.

☑️Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.