9 май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан Навоий вилояти “Ҳумо-Зилола барҳаёт” бошқарув компанияси вакиллари ўз ҳудудида истиқомат қилувчи икки нафар уруш қатнашчисининг ҳолидан хабар олиб, эсдалик совғалар тақдим қилишди.
Эътибордан мамнун бўлган қариялар ўзларининг умр кечмишлари, ҳаётий тажрибалари, тинчликнинг қадрига етиш кераклиги ҳақидаги насиҳатлари билан ўртоқлашдилар. Меҳмондўст,танти, аҳил халқимиз урф-одатлари яна бир бор эътироф этилди.
https://t.me/kommunaluzb