UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Автомобилларни ювиш шахобчаси сув таъминоти корхонасига 3 млн сўмга яқин зарар етказгани аниқланди

#Рейд

Автомобилларни ювиш шахобчаси сув таъминоти корхонасига 3 млн сўмга яқин зарар етказгани аниқланди

      Хабарингиз бор (https://t.me/kommunaluzb/5241), айни кунларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги  Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекцияси ҳамда "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ҳамкорлигида Қарши шаҳрида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолати  ўрганилмоқда.


       Мониторинг тадбирлари давомида Қарши шаҳри Жайхун кўчасида жойлашган "VAVILON GROUP KOMPLEKS" корхонасига қарашли автомобилларни ювиш шахобчасида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди. Мазкур автомобилларни ювиш шахобчаси сув таъминоти корхонасига  2 791 800 сўм миқдорида зарар етказган.
      Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

https://t.me/kommunaluzb