UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Бугун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида Кореянинг "SK Ekoplanet" конгломерат компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар иссиқлик таъминоти тизимида инновацион технологияларни ўз ичига олувчи давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид келгуси режаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, Корея компанияси Ўзбекистоннинг уй-жой коммунал соҳасига 2 миллиард доллар сармоя киритиши мумкинлигини таъкидлади.


      Маълумот ўрнида, "SK Ekoplanet" Кореядаги молиявий амалиётлар кўлами бўйича Samsung ва Hyundaiдан кейинги ўринларда туради. Шунингдек, Фортуне Глобал 500 журнали талқинига кўра, дунёдаги йирик компаниялар орасида 73 ўринни эгаллайди.


      "SK Ekoplanet" 1977 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 24 мамлакатида ўз ваколатхоналарига эга.