UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси бўйича вазирликда амалга оширилган ишлар ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан  “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси бўйича вазирликда амалга оширилган ишлар ўрганилди.  


      Мазкур жараёнда вазир ўринбосари ва бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этишди. Вазирлик фаолиятининг очиқлиги бўйича эришилаётган ютуқ ва  мавжуд камчиликлар ўзаро муҳокама қилинди.  Ишчи гуруҳ аъзолари вазирлик расмий веб-сайтига қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил маълумот бериб,  йўл қўйилган камчиликларни тўғрилаш лозимлигини таъкидладилар. Мазкур камчиликларни тез фурсат ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинди. 
      Шунингдек,  ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳафта  Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вазирликнинг Хоразм ва Бухоро вилоятлари бошқармалари фаолиятининг ҳам очиқлиги ўрганилади.