UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ДАВЛАТОБОД ТУМАНИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ МАРКАЗЛАШГАН ИССИҚЛИК ТИЗИМИ ЯНГИЛАНМОҚДА

ДАВЛАТОБОД ТУМАНИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ МАРКАЗЛАШГАН ИССИҚЛИК ТИЗИМИ ЯНГИЛАНМОҚДА

      Наманган вилояти Давлатобод тумани аввалгидек марказлашган иссиқлик тизимига ўтмоқда. Айни дамда, туман ҳудудидаги барча кўп қаватли уйларга ички ва ташқи иссиқлик узатиш тармоқлари тортилмоқда.


      Мазкур ишлар учун республика бюджети ҳисобидан 158 265 млрд сўм ва маҳаллий бюджет ҳисобидан 28 600 млрд сўм ажратилган. Ушбу маблағлар эвазига 2 та марказлашган қозонхона янгидан қурилиб, 56,6 км  узунликдаги ер ости  иссиқлик тармоқлари шахталари демонтаж ва монтаж қилинмоқда.


      Ишлар якунига етгач, тумандаги 350 та кўп қаватли уйдаги 16 334 та хонадон ва 37 та ижтимоий соҳа объектлари марказлашган иссиқлик тизими билан қамраб олинади.