UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Эълонлар

ЭЪЛОН!  КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШ УЧУН ОЧИҚ ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛАДИ

ЭЪЛОН! 
КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШ УЧУН ОЧИҚ ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛАДИ

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июнь куни "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада  такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5152-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Гулистон шаҳрининг "Бўстон", "Истиқлол" ва "Буюк келажак" МФЙларда жойлашган 85 та кўп қаватли уй ҳудудини бошқарув ташкилотига бириктириш мақсадида, танлов эълон қилинганини маълум қиламиз.

Талабгорларга қўйиладиган талаблар:
- коммунал соҳада 3 йил тажрибага эгалик;
-"Коммуналўқув" сертификатининг мавжудлиги;
- моддий-техник базаси мавжудлиги; 
- охирги уч йиллик баланс ҳисоботи;
- тижорат банклари ва солиқдан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
- ташкилот гувоҳномаси ва низоми.

      Талабгорлардан юқорида қайд этилган маълумотларни танлов комиссиясига тақдим этиш сўралади.
Манзил: Гулистон шаҳар, 1 мавзе, Фирдавсий кўчаси 70-уй, Сувоқова биноси.

Мурожаат учун тел: +998975640367