UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Фарғонада 71 та болалар майдончаси қурилмоқда

Фарғонада 71 та болалар майдончаси қурилмоқда

     2022 йил давлат дастурига асосан, Фарғона вилоятида республика бюджетининг 4,5 млрд сўмдан зиёд маблағлари ҳисобига жами 71 та болалар майдончаси қуриш режалаштирилган. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳам ҳудудлардаги талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, янги болалар майдончалари бунёд этилиши кўзда тутилган.


     2010-2016 йиллар мобайнида вилоят бўйича 64 та болалар майдончалари қурилган бўлса, 2017-2021 йилларда бу кўрсаткич 372 тага етди. 


      Айни кунларда Фарғона шаҳрида 14 та, Қўқон шаҳрида 15 та, Риштон туманида 4 та, Сўх туманида 2 та ва бошқа шаҳар-туманларда ҳам болалар спорт масканлари барпо этилди.


       Фарғона шаҳар Ойбек кўчасидаги 16-сон ҳамда Мотурудий кўчасидаги 26-сон уйларнинг олд қисмида республика бюджетидан ажратилган 150 млн сўмдан зиёд маблағ эвазига қурилган болалар майдончаси бугун ўғил-қизларнинг севимли масканига айланган.
      Майдончаларда ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилган, масканларнинг техник ҳолати, тозалиги бошқарув компанияси ва маҳалла томонидан доимий назорат қилиниб, яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари янгиланиб, такомиллаштирилиб борилмоқда.