UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

⚡️Фарғонада иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2912-сон қарори ижросини таъминлаш, 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик таъминотини яхшилаш мақсадида республика бюджети ҳисобидан 2 дона иситиш қозони ҳамда 1,94 км узунликдаги иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

Бугунги кунда, дастур доирасидаги  1 дона ПТВМ-30 ҳамда 1 дона ТВГ-1,5 русумли қозон ва 1,94 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари "Кўп хонадонли уйларни мукаммал таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" Фарғона ҳудудий филиали буюртмачилигида  мукаммал таъмирланди.