UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Германияда уй-жой мулкига оид 70 га яқин қонун ҳужжатлари мавжуд

Германияда уй-жой мулкига оид 70 га яқин қонун ҳужжатлари мавжуд


  Уй жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси томонидан "Promhouse" лойиҳаси доирасида Германияга study tour ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. 


 Ўқув курси қатнашчилари KHW Kommunale Haus und Wohnen GmbH компанияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. 


    Германиялик мутахассислар 1950-1960 йилларда қурилган кўп квартирали уйларни модернизация қилиш тажрибаси бўйича қизиқарли маълумотлар билан улашдилар. Шунингдек, ижтимоий уйларни қуриш тартиби ҳамда Олмон юртининг ўзига хосликлари билан танишилди. Мутахассислар ўзаро соҳани рақамлаштириш ва энергосамарадор технологияларни жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдилар.



   Шунингдек, иштирокчилар Бохум шаҳри Грумме туманида жойлашган Флюссезидлунг турар жой комплексида ҳам бўлишди. Мазкур кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи VBW Вauеn und Wohnen компанияси 1916 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 40 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи 12 600 та хонадонга хизмат кўрсатиб келади.


Компания илк бор пилот лойиҳа сифатида 32 та кўп қаватли уйни аҳолини кўчирмаган ҳолда модернизация қилишга эришган. Жамоа раҳбари юртдошларимизга Германияда ижтимоий уйларни бошқариш, уларга хизмат кўрсатишнинг ўзига хосликлари бўйича маълумотлар берди. 


    Таълим дастурининг сўнгги кунида VWA кўчмас мулк иқтисодчиси Массимо Фюльбек Германияда уй-жой мулкига оид қонун ҳужжатлар бўйича тақдимот ўтказди. Уй-жой мулкига оид 70 га яқин қонун ҳужжатларининг асосий мазмуни бўйича қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.