UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Халқаро ҳамкорлик лойиҳаси муҳокама қилинди

Кеча Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда Германия бренди Bosch компаниясининг Марказий Осиёдаги мутасадди вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


      GIZ вакиллари Bosch компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари учун коммунал соҳада замонавий ўқув марказлари ташкил этиш таклифини илгари сурди. Ўқув марказига барча инновацион билимларни ўзида мужассам этган 3 йиллик ўқув дастури жорий қилингани алоҳида таъкидланди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Азизбек Эркабоев ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлаши, шунингдек ўқув маркази салмоғини янада кенгайтириш, хусусан, соҳа ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш мақсадида вазирликнинг “Коммуналўқув” ДУК таркибида очиш таклифини билдирди. 


      Шунингдек, Bosch компанияси томонидан ишлаб чиқарилган  коммунал соҳага оид техникалар тақдимоти бўлиб ўтди.
      Мулоқот сўнгида, келтирилган таклифлар ўзаро ўрганиб чиқилишига келишиб олинди.