UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Амалга оширилаётган лойиҳалар

Халқаро молия институтлари хамкорлигида амалга оширилаётган ишлар

Халқаро молия институтлари хамкорлигида
 амалга оширилаётган ишлар

(01.06.2022 йил ҳолатига)

Жаҳон банки иштирокидаги “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида 2022 йилда Инвестиция дастурига мувофиқ 47,4 млн. долл. маблағларини ўзлаштириш режалаштирилган.

2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига лойиҳа доирасида 12,8 млн.долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Чирчиқ шаҳри бўйича:

Туркиянинг “Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.” компанияси билан 4,89 млн.долл. шартнома имзоланган.

 Пудратчи томонидан 75 МВт қозонхонани модернизация ишлари якунланди, 3 та 25 МВтли янги замонавий қозонлар ва ёрдамчи қурилмалар ўрнатилди, узунлиги 2 км га яқин иссиқлик тармоқлари алмаштирилди, индивидуал иссиқлик шаҳобчаларини ўрнатиш учун 13 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмлари тайёрланди, шунингдек, 15 та ИИШ ўрнатилди. Ҳозирда ИИШларни босқичма- босқич синовдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

 “184 та индивидуал иссиқлик шахобчаларини ўрнатиш” бўйича “Технопарк” МЧЖ ва “Завод Теплосила” МЧЖ консорциум компанияси томонидан ҳозирда лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилди ва буюртмачи билан келишилмоқда, ИИШларни ўрнатиш учун 70 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмлари тайёрланди, шу билан бирга 26 та ИИШлар етказиб келинди ва 36 та объект бўйича иш олиб борилиши давом этмоқда.

19,3 км иссиқлик узатиш қувурларини алмаштириш” бўйича Хитойнинг “China IPPR International Engineering” компанияси томонидан қурилиш таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилди, буюртмачи билан келишилди ва экспертизага киритилди.

Бухоро шаҳри бўйича:

1-босқич: 264 та индивидуал иссиқлик шахобчаларини ўрнатиш бўйича пудратчи "EKO AIR" ва "Kazenergonaladka" консорциум компания мутахассислари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертиза хулосасини олиш учун киритди. 70 та ИИШлар етказиб келиниб ўрнатиш учун жойлар тайёрланмоқда.

2-босқич: 5,6 км иссиқлик узатиш тармоқларини алмаштириш бўйича жорий йилнинг 23 июль куни пудратчи “China IPPR International Engineering” компанияси билан шартнома имзоланди, қурилиш таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланди, буюртмачи ва консультант билан келишилди, экспертизага киритилди.

3-босқич: “Бухоро энерго марказ” қозонхонасида 40 МВтли битта янги қозон ўрнатиш ва 40 МВтли иккита қозонларни қайта таъмирлаш” пакети бўйича
18 март куни “Spets Polimer Montaj Sanatsiya” МЧЖ ва “Vapor” АЖ консорциум компанияси билан шартнома имзоланди. Бўнак тўлови амалга оширилди.

Андижон шаҳри бўйича:

1-босқич: Шаҳардаги “РК-2” қозонхонасида 1 та 50 МВт ва 2 та
30 МВтли қозонларни ўрнатиш, қозонхонани реконструкция қилиш, 73 та ИИШларни ўрнатиш ва 5 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш” бўйича пудратчи “China IPPR International Engineering” компанияси билан шартнома имзоланди, қурилиш таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Амалдаги яроқсиз қозонлар демантаж қилинди.

2-босқич: 300 та индивдуал иссиқлик шитларини ўрнатиш” бўйича тендер савдолари якунланган. Етказиб берувчи “BEL-FAR-PARTNERS” МЧЖ билан имзоланган шартномага мувофиқ қурилиш таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари учун экспертиза хулосаси олинди. Буюртмачи мутахассислари ишлаб чиқарувчи заводида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Шунингдек, 150 та ИИШлар етказиб келинди.

3-босқич: 19,1 км иссиқлик қувурларини алмаштириш” бўйича жорий йилнинг 30 июль куни пудратчи “Adolat Qurilish Servis” МЧЖ, “Ozoda mahsuslashtirilgan rekonstruktsiya va tamirlash” МЧЖ ва “Sadaqayrag’och” МЧЖ консорциум компанияси билан шартнома имзоланиб, қурилиш ишларини лойиҳалаштириш хужжатлари ишлаб чиқилди, буюртмачи ва консультант билан келишилди, экспертизага киритилди.

Тошкент шаҳри бўйича:

1-босқич: “Тошкент шаҳар Сергели туманидаги ТЦ-8 қозонхонасини модернизация қилиш, 30 МВт ли 1 та янги қозон ўрнатиш ва 116 МВт ли 2 та қозонни реконструкция қилиш” пакети бўйича 2022 йил 8 февралда Жаҳон банки томонидан ҳисобот қайта кўриб чиқиш таклифи берилди. Ҳисобот жахон банки кўрсатмаси асосида қайта кўриб чиқилди ва 25 апрелда навбатдаги Ҳарид камисияси йиғилишида тасдиқланиб Жахон банкига киритилди.

2-босқич:754 та индивидуал иссиқлик шахобчаларини ўрнатиш” пакети бўйича тендер таклифларини бахолаш ишлари тамомланиб, 2022 йил
4 феврал куни навбатдаги Харид комиссияси кун тартибига киритилди. Таклифларнинг нархлари қимматлиги сабабли Харид комиссияси ҳисоботни вазирлик томонидан яна бир бор ўрганиб чиқиш таклифини берди. Таклифлар қайта кўриб чиқилди ва нархларининг бюджет нархидан қиммат берилганлиги сабабли қайта тендер ўтказиш бўйича камиссия қарори Жахон банкига киритилди.

3-босқич:43,66 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш” пакети бўйича 2021 йил 14 декабрда тендер савдоларига эълон берилди. 2022 йил
25 феврал куни тендер таклифлари очилган. Баҳолаш хисоботи ишчи гуруҳ  билан қайта кўриб чиқилмоқда.

Самарқанд шаҳри бўйича:

1-босқич: “Самарқанд шаҳар “РК-2” ва “АвтоВаз” қозонхоналарини модернизация қилиш, 40 МВтли 1 та ва 30 МВтли 2 та янги қозонларни ўрнатиш, 5,5 км  иссиқлик тармоқларини алмаштириш, 64 та индивидуал иссиқлик шахобчаларини ўрнатиш” пакети буйича тендер савдолари якуни билан пудратчи корхона аниқланди ва ҳозирда шартнома имзолаш жараёни кетмоқда.

2-босқич:460 та индивидуал иссиқлик шкафларини ўрнатиш” пакети бўйича 2022 йил 28 январда тендер савдоларига эълон берилди. Тендер таклифлари 15 март куни очилган, баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

3-босқич:33,7 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш” пакети бўйича 2021 йил 23 декабрда тендер савдоларига эълон берилди. 2022 йил 4 март куни таклифлар очилган, баҳолаш ишлари кетмоқда.