UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ХАЛҚАРО ТАЖРИБА - ПЛЮС ИНВЕСТИЦИЯ

 

Хабар берганимиздек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, вазирнинг биринчи ўринбосари - "Ўзсувтаъминот" АЖ раиси Соҳиб Саифназаров SUEZ International компанияси президенти Бертран Камю билан учрашди.

Мулоқотда ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари муҳокама этилди. Амалга ошириладиган лойиҳалар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, сув таъминоти соҳасини модернизация қилиш бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Сувсоз" ДУК ҳамда SUEZ компанияси ўртасида имзоланган, умумий қиймати 185,4 миллион еврони ташкил этувчи "Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасининг бажарилиши хусусида ҳам гаплашиб олинди. Ушбу лойиҳага Европа банклари кредити ҳисобидан 142,0 миллион евро ҳамда маҳаллий инвестиция маблағлари ҳисобидан 43,4 миллион евро ажратилган.

Ушбу маблағ Тошкент шаҳар сув таъминоти ва канализация тармоқларини модернизация қилиш ва уларни бошқаришни яхшилашга сарфланади. Мазкур лойиҳа кейинчалик бутун Марказий Осиё минтақаси учун намуна бўлиши кутиляпти.

Маълумот ўрнида, Suez технологиялари сув таъминоти ва канализация тармоқларини таҳлил ва диагностика қилиш, шунингдек, тармоқнинг ишлашини оптималлаштириш учун операцион, рақамли ва техник ечимларни аниқлаш, жумладан, носозликларни бартараф этиш, ақлли ўлчаш, мижозлар билан алоқаларни ўз ичига олади.

Шу пайтгача компания Тошкент ва Самарқандда ўз ваколатхоналарини очган.

Suez ( илгари Suez Environnement) 1896 йилда ташкил топган. У дунёдаги энг йирик хусусий сув таъминотчи компанияларидан бири бўлиб, бешта қитъада ўз корхоналарига эга. 150 йиллик тажрибага эга компания хизматларидан 80 дан ортиқ мамлакат ҳамда 1 миллиард аҳоли фойдаланади.