UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

"Халқлар дўстлиги" маҳалласи обод бўлмоқда


      Наманган вилояти мутасаддиларидан таркиб топган ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. 
       Хусусан, "Халқлар Дўстлиги"  маҳалласининг Ғалаба кўчасида 300 метр узунликдаги Д-300 мм ичимлик суви тармоғини алмаштириш мақсадида ер кавлаш ҳамда тармоқ тортиш  жараёнини кузатдилар.
      "Халқлар Дўстлиги" маҳалласида жами 43 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, 
уйларнинг барчасини таъмирлаш режалаштирилган.

Ҳозирга кунга қадар 34 та кўп қаватли уйнинг ташқи фасадлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 18 та кўп қаватли уйнинг 54 та кириш йўлаклари мукаммал таъмирланди.
      Мутасаддилар Давлатобод туманида иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари билан ҳам танишдилар.

      Хабар берганимиздек, тумандаги РК-2 қозонхонасига Хитой Халқ Республикасидан иситиш қозонлари келтирилган ва  модернизация ишлари якунланмоқда.
      Лойиҳа натижасида "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг" ва "Давлатобод" МФЙ ларидаги жами 198 та кўп қаватли уй, 8 752 та хонадон, 26 136 аҳоли ҳамда 14 та ижтимоий соҳа объекти иссиқлик билан таъминланади.