UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

 

      Бугун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Людмила Махнаковани вазирликка юборган мурожаати юзасидан қабул қилди.   


      Истеъмолчи Людмила Махнакованинг кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш бўйича вилоятда кузатилаётган камчиликлар, хусусан, ширкатлар фаолиятидаги муаммолар бўйича барча фикрлари тингланди.

Вазир келтирилган маълумотлар юзасидан текширув олиб борилиши ҳамда ҳозирги кунда янги тизим, бошқарув сервис компанияларига ўтиш орқали соҳада йиғилиб қолган кўплаб муаммолар бартараф этилишини таъкидлади. Шунингдек, мурожаатчига ваколат доирасида амалий ёрдам берилишини билдирди.