UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ҲАР БИР ТУМАННИНГ КУЗ-ҚИШ ФАСЛИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛАДИ

      Бугун пойтахтимизнинг Мирзо-Улуғбек туманида бошқарув ташкилотлари учун навбатдаги амалий семинар ўтказилди. Унда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева, Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ҳабибулла  Мирсоатов, Тошкент шаҳар ИИВ бошлиғи ўринбосари Равшан Султонхўжаев ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар. Ўзаро очиқ ва самимий руҳда ўтган тадбирда бошқарув ташкилотларининг моддий-техника базаси намойиш этилди. 


      Мутасаддилар бошқарув ташкилотлари вакиллари билан  соҳага биллинг тизимини жорий этиш, диспетчерлик ҳамда қўшимча сервис хизматлар, кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш масалаларида суҳбатлашдилар. Зарур кўникма ва тавсиялар берилди, ўзаро тажриба алмашилди. 

      Бундай тадбирлар мутасаддилар ҳамда бошқарув ташкилотлари ўртасида илиқ муносабатларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.