UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Ҳудудий хабарлар

#Ҳудудий_хабарлар

      Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги кўп хонадонли уйларнинг архитектура қиёфасини янгилаш, кўп хонадонли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни кафолатлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.      

 
       Жумладан, тумандаги 1 секторга қарашли “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп хонадонли уйга туташ ҳудудда болалар майдончаcи ташкил этилмоқда. Ушбу майдончада ўнга яқин замонавий ўйин қурилмалари ўрнатиляпти.  

      Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқиши учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.