UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

"Ҳукумат соати" да Шерзод Ҳидоятов ҳисоботи тингланди



      
      Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги “Ҳукумат соати”да  “Ҳудудларда ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва уй-жой фондини янгилаш, соҳада коррупцияни йўқотиш борасида амалга оширилаётган ишлар туғрисида” Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятовнинг ҳисоботи тингланди.
      Сўнгги беш йилда Инвестиция дастури доирасида Республика аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимларини ривожлантириш бўйича 2 509 та объектда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган бўлиб, бунинг учун:
10 трлн сўм миқдорида маблағ ўзлаштирилган. 16 мингдан зиёд км ичимлик сув тармоғи, 885 км узунликдаги оқова сув тармоғини қуриш ҳамда реконтсрукция ишлари амалга оширилган. 
Натижада, республика ҳудудларида сўнгги 5 йилда 6 млн 500 минг аҳоли марказлашган тоза ичимлик суви билан илк бор таъминланди. 4 млн 500 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди.
      2017-2020 йилларда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми йилига 100 миллион долларга тўғри келган. Ўтган йили халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қарийиб 290 км узунликдаги ичимлик суви тармоғи, 1 та сув тозалаш, 16 та сув тақсимлаш иншооти, 9 та сув қудуғи ва 17 та сув минораси, шунингдек, 125 километрдан зиёд оқова сув тармоғи, 1 та оқова сув тозалаш иншооти ва 5 та оқова сув насос станцияси қурилди.
      Соҳани ривожлантиришда илмий ва инновацион ечимлар ҳамда илғор тажрибалардан кенг фойдаланилмоқда. Жумладан, Америка қўшма штатларининг савдо ва тараққиёт агентлиги, Осиё тараққиёт банки ва АҚШнинг “Nobel Systems” компанияси билан ҳамкорликда Чирчиқ ва Жиззах шаҳарларида сув таъминоти тизимининг рақамли моделини яратиш бўйича жорий йил 22 апрель куни келишувга эришилди. Унга кўра, мазкур шаҳарларда географик ахборот тизими (GIS), диспетчерлик назорати ҳамда маълумотларни йиғиш (SCADA) тизими, гидравлик моделлаштириш, сув таъминоти тизимини масофадан бошқарадиган GeoViewer Portal дастурий таъминотини жорий этиш кўзда тутилган- деди вазир.

 

Шерзод Ҳидоятов ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида амалга оширилиши режалаштирилган ишларга ҳам тўхталди:

       “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам бу борада устувор вазифалар белгиланган.
      Дастур асосида республика аҳолисини ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини қарийб 87 фоизга етказиш бўйича (ҳар бир ҳудуд кесимида) лойиҳа таклифи ишлаб чиқилиб, хорижий молия институтларининг 26,6 трлн сўм кредит , республика бюджетининг 13,4 трлн сўм маблағлари ҳисобидан жами 3 697 та иншоот ҳамда 40,5 минг км узунликдаги  ичимлик ва оқова сув тармоқлари қурилиши режалаштирилган.
     2022 йилда Инвестиция дастурига асосан умумий қиймати 1 020,0 млрд сўм бўлган 128 та объект доирасида 2,88 минг км узунликдаги ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 150 дона иншоотни қуриш ва реконструкция қилиниши назарда тутилган.
      Президентимизнинг  “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари туғрисида” 2022 йил 18 мартдаги қарорига биноан, жорий йилда 373 та объектрда 3 882,2 км узунликдаги ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 431 та иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш мақсадида 1,0 трлн сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилди.
      2022 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига мувофиқ, Халқаро молия институтлари иштирокидаги 18 та лойиҳа доирасида жорий йилда 245,2 млн  доллар қарз маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган. Ушбу маблағлар ҳисобидан 2022 йилда 576,2 км узунликдаги  ичимлик, 116,6 км узунликдаги оқова сув қувурлари, 2 та сув тозалаш, 29 та ичимлик сув тақсимлаш, 7 та оқова сув тозалаш иншоотлари, 3 та сув миноралари, 42 та сув резервуарлари ҳамда 22 та оқова сув насос станциялари қурилиши кўзда тутилган.

❗️2022 йилда амалга оширилган ишлар натижасида жами 1,6 млн нафардан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланиб, 3,4 млн нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади. Энг муҳими, аҳолининг сув билан таъминланганлик даражаси 69,7 фоиздан 74,2 фоизга етказилади.

 

Вазир кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича амалга оширилган ишларга ҳам тўхталиб ўтди:

      33 150 та кўп квартирали уйнинг том қисми, 66 000 та кириш йўлакги, 18 697 та муҳандислик тармоқлари, 18 428 та фасад қисми таъмирланди, 42 500 та кириш йўлакларига темир эшиклар ва кодли қулфлар ўрнатилди;
      10 965 дона болалар майдончаси қурилди ва таъмирланди, 574 кмдан зиёд ирригация тармоқлари таъмирланди, 3,5 миллион кв м тротуарлар бетон қоришмаси билан қопланди ва 29 мингдан ортиқ ёритиш тизими ўрнатилди, 1 002 та лифт таъмирланди ва янгисига алмаштирилди.
     2022-2025 йиллар давомида 6 085 та кўп квартирали уй ва уйларга туташ ҳудудларда жами 734 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Хусусан, жорий йилда кўп квартирали уй-жойларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида 451 та болалар майдончасини қуриш ва таъмирлаш, 41 минг погон метр ирригация тармоқларини таъмирлаш, 276 минг кв.м йўлакларни бетонлаш, 3 597 та ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш ва янгисига алмаштириш режалаштирилган.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги қарори ижроси, яъни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида жами 595 та кўп квартирали уйларнинг 238 та том қисми, 525 та кириш йўлаклари, 365 та фасад қисми таъмирланади.

 

Шерзод Ҳидоятов, шунингдек, соҳада коррупция ҳолатларини бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:
      
     Кўп квартирали уйларни сақлаш учун йиғиладиган мажбурий бадал миқдори ва уни сарфлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида “Менинг уйим” ахборот дастури ишга туширилди.Вазирлик ички назорат тузилмалари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларида 29 млрд сўмлик ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланиб, етказилган зарар бартараф этилиши таъминланмоқда.
     Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 12 январдаги 81-сон қарори ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

     Мулоҳазаларга бой бўлган  “Ҳукумат соати”да депутатлар томонида соҳа истиқболига қаратилган  қатор таклиф ва тавсиялар берилди.