UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Амалга оширилаётган лойиҳалар

Инвестиция дастурига мувофиқ 2021 йилда халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ва амалга оширилган ишлар

Жаҳон банки иштирокидаги “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида 2021 йилда Инвестиция дастурига мувофиқ 16,54 млн. долл. маблағларини ўзлаштириш режалаштирилган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан:

Чирчиқ шаҳрида қозонхонани модернизация қилиш, 21,3 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш ва 199 та ИТП ўрнатиш;

Бухоро шаҳрида 264 та ИТПларни ўрнатиш, 5,5 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш;

Андижон шаҳрида 300 та ИТП ўрнатиш, 22,5 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари кўзда тутилган.

2021 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига (дастлабки маълумотларга асосан) лойиҳа доирасида 4,65 млн.долл. ўзлаштириш режалаштирилган бўлса, амалда 6,0 млн.доллар (режага нисбатан 129,0%) маблағлар ўзлаштирилди.

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Чирчиқ шаҳри бўйича:

1-босқич: Чирчиқ шаҳрида “Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.” (Туркия) компанияси томонидан “Юбилиейная” қозонхонасида умумий қуввати 75 МВт бўлган 3 та қозон, 13 та кўп қаватли уйларда индивидуал иссиқлик шитларини ўрнатиш ва 2 км иссиқлик қувурларини алмаштириш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар узунлиги 1,2 км га яқин иссиқлик иссиқлик тармоқлари алмаштирилди, 13 та кўп қаватли уйларнинг подвал қисмлари иссиқлик шитларини ўрнатиш учун тайёрланди. Шунингдек, 6 та Индивидуал иссиқлик шахобчалари (ИИШ) ўрнатилди.

1-босқич ишлари 2021 йил якуни билан фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

2-босқич: “184 та индивидуал иссиқлик шитларини ўрнатиш” бўйича тендер таклифларини баҳолаш ҳисоботи Жаҳон банки билан келишилиб, иштирокчиларга таклиф хати юборилди.

3-босқич: “Чирчиқ шахрида 19,3 км иссиқлик узатиш қувурларини алмаштириш” бўйича баҳолаш ҳисоботи Жаҳон банки билан келишилиб, ғолиб компанияга хабарнома юборилди.

Бухоро шаҳри бўйича:

1-босқич: Бухоро шаҳрида 264 та индивидуал иссиқлик шитларини ўрнатиш бўйича пудратчи компания мутахассислари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосасини олиш учун киритилди.

2-босқич: Бухоро шаҳрида 5,6 км иссиқлик узатиш тармоқларини алмаштириш бўйича жорий йилнинг 23 июл куни пудратчи корхона билан шартнома имзоланди. Пудратчига бўнак тўлови амалга оширилиб, қурилиш таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича тайёргарлик жараёни якунланмоқда.

3-босқич: “Бухоро энерго марказ” қозонхонасида 40 МВтли битта янги қозон ўрнатиш ва 40 МВтли иккита қозонларни қайта таъмирлаш” пакети бўйича 27 июл куни тендер савдоларига эълон берилди.

Андижон шаҳри бўйича:

1-босқич: Шаҳардаги “РК-2” қозонхонасида 1 та 50 МВт ва 2 та
30 МВтли қозонларни ўрнатиш, қозонхонани реконструкция қилиш, 73 та ИИШларни ўрнатиш ва 5 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш” бўйича келиб тушган таклифлар очилиб, баҳолаш ишлари олиб борилмокда. Ушбу пакет бўйича қурилиш ишлари 2023 йил якунида тамомланиши режалаштирилган.

2-босқич: “Андижон шаҳрида 300 та индивдуал иссиқлик шитларини ўрнатиш” бўйича тендер савдолари ғолибига хабарнома юборилди. Ушбу пакет бўйича қурилиш ишлари 2023 йил якунида тамомланиши режалаштирилган.

3-босқич: “Андижон шаҳрида 19,1 км иссиқлик қувурларини алмаштириш” бўйича жорий йилнинг 30 июл куни шартнома имзоланиб, қурилиш ишларини лойиҳалаштириш бошлаб юборилди. Ушбу пакет бўйича қурилиш ишлари 2023 йил якунида тамомланиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳри бўйича:

1-босқич: “Тошкент шахар Сергели туманидаги ТЦ-8 қозонхонасини модернизация қилиш, 30 МВт ли 1 та янги қозон ўрнатиш ва 116 МВт ли 2 та қозонни реконструкция қилиш” пакети буйича жорий йилнинг 23 август куни келиб тушган таклифлар очилиб, бахолаш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу пакет бўйича қурилиш ишлари 2023 йил якунида тамомланиши режалаштирилган.

 2-босқич: “ТЦ-8 қозонхонасига уланган кўп қаватли уйларга 649 та индивидуал иссиқлик шитларини ўрнатиш” пакети бўйича тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, харид комиссиясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Ушбу пакет бўйича қурилиш ишлари 2023 йил якунида тамомланиши режалаштирилган.

 3-босқич: “Тошкент шаҳри Сергели туманида 46,6 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш” пакети бўйича тендер ҳужжатлари халқаро консультант томонидан ишлаб чиқилмоқда. Ушбу пакет бўйича қурилиш ишлари 2023 йил якунида тамомланиши режалаштирилган.

Самарқанд шаҳри бўйича:

1-босқич, “Самарқанд шахар “РК-2” ва “АвтоВаз” қозонхоналарини модернизация қилиш, Битта 40 МВтли ва 2 та 30 МВтли янги қозонларни ўрнатиш” пакети буйича тендер ҳужжатлари жорий йилнинг 23 август куни харид комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, келишиш учун Жаҳон банкига киритилди. Ушбу пакет бўйича қурилиш ишлари 2023 йил якунида тамомланиши режалаштирилган.

 2-босқич: “К-2” ва “АвтоВаз” қозонхоналарига уланган кўп қаватли уйларга 419 та индивидуал иссиқлик шкафларини ўрнатиш” пакети бўйича тендер ҳужжатлари 23 август куни харид комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, келишиш учун Жаҳон банкига киритилди. Ушбу пакет бўйича қурилиш ишлари 2023 йил якунида тамомланиши режалаштирилган.

 3-босқич: “Самарқанд шахрида 38,8 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш” пакети бўйича тендер хужжатлари халқаро консультант томонидан ишлаб чиқилди ҳамда навбатдаги харид комиссияси йиғилишида кўриб чиқиш учун киритилади. Ушбу пакет бўйича қурилиш ишлари 2023 йил якунида тамомланиши режалаштирилган.

    1. Истиқболли лойиҳалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги
ПҚ-4937-сонли қарорига мувофиқ 2021 йилда дастлабки қиймати
866,3 млн. долл.га тенг бўлган 5 та иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш белгиланганган бўлса, умумий қиймати
1821,8 млн. долл. бўлган 14 та иссиқлик таъминоти лойиҳаларини
2021 йилда халқаро молия институтлари билан музокалар ўтказиш, лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини бошлаш ҳамда жадаллаштириш белгилаб олинган.

2021 йилнинг 9 ойлигида амалга оширилган ишлар.

Республиканинг 5 та шаҳрида (Бухоро, Нукус, Урганч, Фарғона ва Қувасой шаҳарлари) коогенерация технологияларини жорий этиш” лойиҳасини Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш бўйича чоралари кўрилиб борилди. Жумладан, ваколатли давлат органларига ва Ҳукуматга лойиҳани молиялаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан кўп сонли мурожаатлар киритилди. Ушбу мурожаатлар асосида Ҳукумат доирасида Япония томонидан билан музокаралар ўтказилиб, лойиҳани давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш бўйича таклифлар маъқулланди. Бугунги кунда ушбу таклиф юзасидан Ҳукуматнинг тегишли қарори кутилмоқда.

Ангрен ва Ширин шаҳарларини иссиқлик таъминотини яхшилаш лойиҳалари Жанубий Корeя Рeспубликасининг иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (EDСF) кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар рўйхатига киритилди, шунингдек, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари бўйича экспертиза хулосаларини олиш учун ваколатли давлат органларига киритилди.

Молиялаштириш манбаси аниқланмаган 12 та лойиҳанинг дастлабки лойиҳаолди ҳужжатлари қайта ишлаб чиқилиб, келгусида молиялаштириш манбасини аниқлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг лойиҳаларни молиялаштириш бўйича босқичма-босқич таклиф этаётган молиялаштириш манбалари ўрганиб чиқилиб, ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар жами 7 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилган. Қолган лойиҳалар бўйича техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун зарурий маблағлар манбасига аниқлик киритиш чораларини кўриш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари Осиё тараққиёт банкининг 450,0 минг доллар грант маблағлари ҳисобидан Бухоро ва Жиззах шахарлари иссиқлик таъминоти тизимларини давлат-ҳусусий шерикчилик асосида хорижий ва махаллий инвесторларига бериш бўйича консалтинг ҳизматлари амалга оширилади.