UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Амалга оширилаётган лойиҳалар

Инвестиция дастурлари доирасида иссиқлик таъминоти тизимида амалга оширилаётган ишлар бўйича МАЪЛУМОТ

Инвестиция дастурлари доирасида иссиқлик таъминоти тизимида амалга оширилаётган ишлар бўйича

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ:

2022 йилда Инвестиция дастури доирасида йилдан-йилга ўтувчи
1 та ва янгидан бошланадиган 12 та объектларда қуриш, модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун 300,0 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Ҳозирда барча объектлар бўйича лойиҳачи ташкилотлар танланган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатларига экспертиза хулосаси олиш кутилмоқда.

Шунингдек 12 та объектнинг ЛСҲ ишлаб чикилиб, шундан 8 та объектнинг экспертиза хулосалари олинди.

4 та объектнинг лойиҳа смета ҳужжатлари экспертизага тақдим этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
15 мартдаги 40-сонли раёсати мажлиси баёнига асосан иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилган капитал қуйилмалар қайта тақсимланди.

Бугунги кунда 2 та объект пудрат ташкилотини аниклаш максадида эълонга берилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-72-сонли қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ:

Амалга оширилаётган лойиҳалар

Жаҳон банки иштирокидаги “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси. Лойҳанинг умумий қиймати 220,7 млн. долл., шундан қарз маблағлари 140,0 млн долл. ташкил этади.

Техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилган, молиялаштириш талаб этадиган лойиҳалар

Бугунги кунда қиймати 950,3 млн долл.га тенг бўлган 7 та иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш, когенерация тизимини жорий этиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари (ТИА) ишлаб чиқилган. Бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда ушбу лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш бўйича маҳаллий ва ҳорижий инвесторларни жалб қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган, концепциялари ишлаб чиқилган лойиҳалар

Давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштирилиши ва бошқарилиши режалаштирилган умумий қиймати 1,8 млрд.долл. бўлган 12 та молиялаштириш манбаси аниқланмаган иссиқлик таъминоти лойиҳаларининг ТИАларини ишлаб чиқиш ишларини бошлаш ҳамда хусусий шерикликка бериш бўйича ишларни жадаллаштириш белгилаб олинган.

2022-2026 йилларда иссиқлик таъминоти соҳасида амалга оиширилиш режалаштирилган ишлар

2022-2026 йилларда 172 та қозонхона ва 482 км иссиқлик тармоқларини қуриш ҳамда 109 та қозонхона ва 543 км иссиқлик тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш кўзда тутилмоқда.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ва иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш учун халқаро молия институтлари ва давлат ҳусусий шерикларининг
300 млн долл. маблағлари талаб этилади.

Натижада аҳолининг марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражаси 52 фоиздан 66 фоизга етказилиши кутилмоқда.

Амалда давлат-хусусий шериклик асосида тайёрланаётган лойиҳалар

Татарстон Республикасининг “КЭР-Холдинг” компанияси иштирокида Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларининг иссиқлик таъминоти тизимларини ҳамдаЖанубий Кореянинг “SK Ecoplant” компанияси билан Бухоро, Жиззах ва Қўқон шаҳарларинининг иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шерикчилик асосида хорижий ва маҳаллий инвесторларига бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Осиё тараққиёт банкининг 450,0 минг долл. грант маблағлари ҳисобидан Бухоро ва Жиззах шахарлари иссиқлик таъминоти тизимларини давлат-хусусий шерикчилик асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун маслаҳат хизмати шартномалари имзоланган.