UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ БЎЙИЧА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ҚАНДАЙ ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА?

   Кўп қаватли уйларнинг ички муҳандислик ҳолати куз-қиш мавсумга шайми? 


      Айни масала бўйича Ангрен шаҳри  “Истиқлол” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг ертўласида жойлашган иситиш тизимини кўздан кечирар эканмиз, уйлардаги ички муҳандислик тизимининг босим остида ювиш жараёнлари олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлдик.


      -Ички муҳандислик тизимида иссиқлик таъминоти келадиган қувурларни босим остида ювиш жараёнлари  ўзига хос диққат-эътибор  талаб қилади,-дейди "Истиқлол" МФЙ “Дружба” ширкати ёш мутахассиси Янис Кернович.  
      Ҳозирда Тошкент вилоятидаги 109 минг 313 та хонадон ҳамда 196 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик таъминоти етказиб берилаяпти.
      Маълумот учун, бугунги кунда Тошкент вилоятида жами 2877 та кўп қаватли уйлар иссиқлик таъминоти билан қамраб олинган. Уларнинг 2277 тасида марказлашган ва локал иситиш тизими мавжуд.