UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

"Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар " мавзусида матбуот анжумани

 

Назиржон Назиров - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари:

      Мамлакатимизда таркибий ислоҳотларнинг мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий базага таянган ҳолда изчил амалга оширилаётгани уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланишнинг мутлақо янги тизимини ташкил этиш имконини бермоқда.
      Кейинги йилларда кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича қабул қилинган қарорлар асосида кўп квартирали  уйларнинг том, ертўла, фасад қисми, подъезд, лифт ва ирригация тармоқлари, шунингдек, йўлакларга бетон қопламалар ётқизиш ҳамда уй-жой атроф-ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларини ўз ичига олган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.