UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

МАҲОРАТ, ТАЖРИБА ВА БИЛИМ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Тошкент вилояти Уй-жой комммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида  Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Вазирлиги аттестация комиссияси тўғрисидаги Низоми ҳамда Вазирликнинг 2021 йил 22-июндаги 153-сон буйруғига асосан, бошқарма  ҳайъати аъзолари бошчилигида аттестация ўтказилди.


 ✍️ Аттестацияни ўтказишдан асосий мақсад бошқарма тизимида фаолият юритаётган шаҳар ва туманлар бўлими  раҳбарлари, мутахассисларининг касбий малакаларини аниқлашдан иборат.
 ❇️Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, белгиланган тартибдаги жадвал асосида ташкил этилган аттестациянинг биринчи кунида Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошқарув ходимлари ва мутахассислари иштирок этиб, тест саволлари орқали соҳада эгаллаган тажриба ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.