“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ИШ ҚИЗҒИН
Наманган вилояти “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Наманган вилоят филиали томонидан,
Янги Наманган тумани "Б.Машраб" маҳалласи Ёғду кўчаси 1 уй ҳамда Чортоқ кўчаси 2 уйнинг фасад ва том қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга ҳудуддаги аҳолининг муаммоларини ўрганиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.