UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ишонч телефони
(+99871) 234-11-03
Электрон манзил
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Вазирга таклиф
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН

#Жараён


       Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Турғунов аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш, яшаш шароитларини яхшилаш ва фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Давлатобод тумани "Халқлар дўстлиги" МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман аҳолиси билан суҳбатлашиб, уларнинг соҳага доир мурожаатларини қабул қилди. Мавжуд камчиликлар ва аҳоли муаммоларини тезкор бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


         Маълумот учун: Наманган шаҳар Давлатобод тумани "Ҳалқлар дўстлиги" МФЙ даги 18 та кўп қаватли уйнинг кириш йўлак (подъезд)лари ҳамда 2 та уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари пудратчи “ИНШААТ ИНВЕСТ”  томонидан олиб борилмоқда.