UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ

 

“Обод қишлоқ” дастури доирасида “Қирлишон” ва “Давлатбой” маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Қирлишон” қишлоғида мавжуд 668 та хонадоннинг абгор ҳолга келиб қолган 54 тасида том, 110 тасида фасад қисмларини таъмирлаш ишлари олиб борилди. 105 та хонадонинг дарвозалари янгиланди. 22,5 км узунликдаги ички йўлларнинг асосий қисми шағаллаштирилди. Бир қисмига асфальт ётқизилди. 2 км узунликдаги электр тармоқлари қурилиб, 19 та таянч устунлар ўрнатилди.

Айни пайтда қишлоқдаги 20-умумтаълим мактаби ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилоти капитапл таъмирланмоқда. “Пойкент индустрия қурилиш сервис” МЧЖ қурувчилари томонидан таъмири амалга оширилаётган боғча учун қарийб 1,5 млрд сўм, “Сохтимон рўшноий” МЧЖ бунёдкорлари томонидан бажарилаётган 20-умумтаълим мактабини таъмирлашга 2 млрд сўмдан ошиқроқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар режасидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, спорт майдончаси, автобекат ҳамда МФЙ биноси қуриш ўрин олган. Ушбу мақсадларга жами 12,3 млрд сўм маблағ сарфланади.

Вилоят раҳбари айнан мактаб ва боғчада бажарилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қурувчилар билан суҳбат қилди. Дастур ижроси доирасида сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Бу борада муҳим тавсия ва топшириқлар берди.

Шундан сўнг “Қирлишон” оилавий шифокорлик пункти олдидаги очиқ майдонда туманда “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган “Давлатбой” ҳамда “Қирлишон” қишлоқларида бажарилиши режалаштирилган ишларнинг бориши, мавжуд муаммолар муҳокама кенг муҳокама қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва идораларнинг ахбороти эшитилди. Мутасаддиларга маблағлардан самарали фойдаланиб, белгиланган барча ишларни 15 августга қадар якунлаш вазифаси қўйилди.

– “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” деганда, нафақат уларнинг йўли ёки қиёфаси яхшиланиши, балки у ерда яшовчи аҳолининг даромади кўпайиши, ижтимоий объектлар тўлиқ ишлаши керак. Энг асосийси, ҳақиқий обод маҳаллада “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўлмаслиги лозим. Бунинг учун, тадбиркорлар билан маслаҳатлашиб, ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш зарур, – деди Ботир Зарипов.

Шунга кўра, вилоят раҳбари маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларидан ўз ҳудудларида аҳолини ташвишга солаётган муаммолар ҳақида сўради. Шундан келиб чиқиб, маҳаллаларда бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Бунда ободончилик билан бир қаторда иш ўринлари ташкил этиш, аҳолини камбағалликдан чиқариш масалалари ҳам кўзда тутилган.

Президентимиз томонидан “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида ишлар ташкиллаштирилиши ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизимни яратиб берилгани жуда катта мақсадлар сари имконият очиб берди. Тан олиш керакки, олдинлари иш тизими юқоридан пастга қараб юрар эди, бунинг натижасида самарадорлик ва унумдорлик кўрсатгичлари жуда пасайиб кетишига сабаб бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Эндиликда янги тизим бўйича маҳалла раиси ўзининг ҳудуди бўйича ислоҳотчи шахс бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан қайд этилган маҳалла раисига ёрдамчи қилиб солиқ, молия, бандлик, инвестиция, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга масъул раҳбарлар тайинланишини ўз навбатида мамлакатимиз тараққиёти ривожланишининг яна бир омили сифатида кўришимиз мумкин. Учрашувда маҳаллар раисларининг жамиятда роли ошиб бораётганлиги, шу боис одамларни қийнаётган ташвишлар, муаммоларни ҳал этиш борасида маҳаллаларнинг иштирокини янада мустаҳкамлаш, соҳа ходимларига аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, томорқачиликни ривожлантириш, маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ажримлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш каби ўзларининг бирламчи вазифаларини тўла-тўкис амалга оширишлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга жорий йилнинг 15 июль–15 август кунлари вилоятда кенг қамровли “Ободонлаштириш–кўкаламзорлаштириш, соғлом муҳитни тарғиб қилиш, жиноятчилик профилактикаси билан шуғулланиш ойлиги” эълон қилинганлиги муносабати билан маҳаллалар, уйлар атрофлари, зиёратгоҳ ва қабристонларда ҳам тозалик ва озодалик ҳашарларини ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Шу куни ишчи гуруҳи Қоракўл ва Жондор туманларида ҳам бўлиб, дастур ижроси доирасида бажарилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Шу билан бирга, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар назоратини тизимли олиб боришга келишиб олинди.