UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК

 Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп қаватли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бўш иш ўринлари учун талабгорлар уч босқичли танлов асосида саралаб олинмоқда.


       Вакант лавозимларига ҳужжат топширганлар саралаш ва тест босқичларидан ўтказилган эди. Бугун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги биносида танловнинг якуний  босқичи - суҳбат бўлиб ўтди.


        Маълумот учун: Кўп қаватли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 2 та вакант ўрни учун 158 нафар фуқаро ишга кириш истагини билдириб, мурожаат қилган.  


       Танлов жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Очиқликни таъминлаш мақсадида, жараён ютуб платформаси орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинди.