UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

"Олис ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш" ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида

#Олис_ҳудудларга_сув


       Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги масъуллари ҳамда “Тараққиёт” ННТ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ "Олис ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш" ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Фарғона вилояти Қува тумани "Султонобод" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди.



      Мазкур маҳаллада жойлашган 600 та хонадонда истиқомат қилувчи 3 000 нафар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар қизғин амалга оширилмоқда. 


      Шунингдек, ишчи гуруҳ Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Маллачек" маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, санитар ҳимоя ҳудудини барпо этиш жараёни билан танишдилар.
   Ишчи гуруҳ лойиҳа бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш билан бир қаторда, водий аҳолиси ўртасида тегишли тарғибот ва тушунтириш ишларини ҳам олиб бормоқдалар.

https://t.me/kommunaluzb