UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Эълонлар

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари,
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари

Буюртмачи давлат органи

Ажратилган  маблағ

  1. Жамиятда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш,
    аҳоли турмуш сифатини оширишга кўмаклашиш.

 

  1.  

Устувор йўналиш: Тоза ичимлик сувининг стратегик заҳираларини яратишни ташкил этиш.

Мақсад: Жиззах вилояти Зомин тумани “Бешкуби” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.

Вазифалар:

- Зомин туманидаги “Бешкуби” маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи
6 612 нафар аҳоли ва 6 та мактабни (№13, 14, 18, 32, 44, 71) ичимлик суви билан таъминлаш;

- ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш учун 2 та артезан қудуғи,
8 км янги сув тармоқларини ётқизиш;

2 та трансформатор ва 2 та хлорлаш ускунасини ўрнатиш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

2 000,0

         

 

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;

- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

www.fоndngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;

Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда  лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2022 йил 30 апрелдан 31 майгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинин www.fоndngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.