UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Йиғилиш режаси

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар” мавзусида ўтказилган матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги
ПҚ-
5152-сонли қарори 6 бандига асосан, республикдаги кўп қаватли уйларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун 100 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган бўлиб, маблағлар 3 босқичда молиялаштириб берилди. Бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари аниқланган ва тегишли  ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинмоқда. Республика буйича жами 26 млрд сўм (10 фоиз) маблағ молиялаштирилиб, 33,2 млрд сўм (11 фоиз) миқдоридаги қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2021 йил 1 мартдаги 21-сонли баёнига асосан, Орол бўйи минтақасини ривожлантириш дастури доирасида, Қорақалпоғистон Республикасида 35 та кўп қаватли уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун 30,1 млрд сўм ажратилиши белгиланган.

2021 йил 29 ноябрь ҳолатига 27,1 млрд сўм (йиллик режага нисбатан-90%) маблағ ўзлаштирилиб, 25,8 млрд сўм (йиллик режага нисбатан-86%) маблағ молиялаштирилди.Ушбу маблағлар ҳисобидан кўп қаватли уйларнинг 105 583,4 м2 том қисми реконструкция қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 июндаги 376-сонли қарорига асосан, 2021 йилги дастур доирасида маҳаллий бюджетининг 104,4 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Мазкур маблағлар ҳисобидан 591 та лифтларни янгидан қуриш ва таъмирлаш (535 та қуриш, 56 та таъмирлаш) кўзда тутилган.

Бугунги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чикилиб, экспертиза хулосалари олинди. Тендер савдолари ўтказилиб, пудрат ташкилотлари аниқланди ва шартномалар имзоланди. Имзоланган шартномаларга асосан, 512 та лифт ускуналарини янгилаш ва 44 та лифт ускуналарини таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланди. 2021 йил 26 ноябрь ҳолатига 409 та лифт ускуналарини янгилаш ва 40 та лифт ускуналарини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кўп квартирали уй-жойларни бошқарувчи ташкилотларнинг электрон реестри шакллантирилди ва ишга туширилди. Электрон реестрда 290 та бошқарувчи ташкилот ҳамда 4 590 та уй-жой мулкдорлари ширкати мавжуд. Шунингдек, бошқарувчи ташкилотларнинг электрон рейтинги жорий қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар 290 та бошқарувчи ташкилот фаолияти баҳоланди. Ҳозирда республика ҳудудидаги кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларига биллинг тизими бўйича ўқув семинарлар ташкил этилиб, уларнинг бирламчи маълумотларини ахборот тизимига киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудудларни бошқарувчи ташкилотларга бириктириш бўйича республикада 1 тадан (Тошкент вилоятида 2 та) жами 15 та бошқарувчи ташкилотлар “очиқ танлов” йўли билан танланди ва фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди. Бунда 1 227 та кўп квартирали уй-жойни бошқариш учун тегишли шартномалар тузилди.

2022–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Стратегияси лойиҳасида кўзда тутилган республика бўйича уй-жой фондини реновация қилиш - 2022-2032 йилларга мўлжалланган Дастурини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши режалаштирилган. Бунда:

- кўп квартирали уй-жойнинг бузиб, қайта қурилишини таъминлаш мақсадида танлов асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, улар ва тегишли шаҳар, туман ҳокимликлари билан инвестиция мажбурияти асосида уч томонлама шартномаларни расмийлаштириш;

- бузиб қайта қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларини қурилиш тўлиқ тугаллангунга қадар вақтинча яшаш учун бепул уй-жойлар билан таъминлаш,уларга турар жойлари майдонидан кам бўлмаган ҳажмдаги янги турар жойни калити билан бепул топшириш назарда тутилган.

Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди:

- Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизими такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун;

- Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом;

- Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси махсус ҳисобварағи маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;

- Бошқариш органлари электрон реестри, бошқарувчи ташкилотлар рейтингини шакллантириш ва юритиш тартиби;

- Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни
ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби;

- Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари;

- Кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи “Ижтимоий ҳимоя
ягона реестри” ахборот тизимига киритилган ижтимоий ҳимояга
муҳтож оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратиш тартиби.