UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Амалга оширилаётган лойиҳалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 306-сонли қарорига мувофиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Жаҳон банки иштирокидаги “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 306-сонли қарорига мувофиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Жаҳон банки иштирокидаги “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун асос

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 306-сонли қарори

Лойиҳани амалга ошириш

муддати

5 йил (2019-2023 йиллар)

Лойиҳани умумий

қиймати

220,7 млн.доллар. Шу жумладан:

ХТАкредити -140,0млн. доллар, Ўзбекистон Республикаси-34,89млн. доллар

 

Лойиҳанинг асосий мақсади:

  • Ўзбекистон Республикасининг 5 та шаҳарларида иссиқлик таъминоти самарадорлигини, ишончлилигини ошириш, шунингдек иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти сифатини яхшилаш, ушбу шаҳарларнинг иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишнинг асосий йўналишларини аниқлаш.
  • Қозонхоналарда асосий воситаларни модернизация қилиш ва янгилаш, замонавий тежамкор ва энергия тежовчи техналогияларни жорий қилиш, хом ашё ва молиявий ресурсларни самарали ва оқилона ишлатиш, иссиқлик таъминоти ташкилотининг самарадорлигини ошириш ва истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти учун коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш

 

Жорий йилнинг январь-май лойиҳа доирасида 1,6 млн.долл. ўзлаштириш режалаштирилган бўлса, амалда 2,5 млн.доллар (режага нисбатан 156,3%) маблағлар ўзлаштирилди.

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Чирчиқ шахрида “Mimsan Endustri Kazanlari Sanayi ve Ticaret A.S.” (Туркия) компанияси томонидан “Юбилейная” қозонхонасида умумий қуввати 75 МВт бўлган қозон, индивидуал иссиқлик пунктлари, насос қурилмалари, етказиб келинди ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро шаҳар “Бухороэнергомарказ” АЖ корхонаси иссиқлик энергияси билан таъминлайдиган 202 та кўп қаватли уйларга ва 29 та ижтимоий соҳа объектларига 264 та индивидуал иссиқлик шитларини ўрнатиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, 5,6 км иссиқлик узатиш тармоқларини алмаштириш бўйича тендер савдоларида келиб тушган таклифлар баҳоланиб якуний ҳисоботи харид комиссиясига киртилди. Ҳозирда харид комиссиясининг йиғилиш баённомаси расмийлаштирилиб, ҳисобот Жаҳон банкига киритилиш арафасида.

Андижон шаҳрида 110 МВт қувватга эга учта янги қозонлар ўрнатиш, 271 та кўп қаватли уйларга ва 30 та ижтимоий соҳа объектларига 373 та ИИШлар ўрнатиш ва 24,1 км иссиқлик қувурларини алмаштириш бўйича учта пакетга тендер савдолари эълон қилинган. Ҳозирда салоҳиятли компаниялардан келиб тушган тендер таклифлари баҳоланмоқда. Баҳолаш ишлари якуни билан жорий йилнинг июль ойида пудратчи корхоналар билан шартномалар имзоланиши кутилмоқда.