ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш;
кўргазмали савдо ярмаркаларини ташкил этиш;
4. Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
қаровсиз ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатиш, ногирон ва имконияти чекланган фуқароларга кўмаклашиш;
тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
6. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон Фармони доирасидаги:
7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:
Жамғармани 2021 йил 1 январдан мустақил нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этиш;
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида 2020 йилда Дастурда кўзда тутилган тадбирлар учун маблағлар ажратсин, 2021 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар харажатларни молиялаштириш 2020 йил учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.
11. Мазкур Фармон ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш. |
1. Ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳалари бўйича республика миқёсида танлов ўтказиш. 2. Танлов натижасига кўра: 2020 йилда камида 10 та; |
2020 йил 1 декабрь |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги Савдо-саноат палатаси |
2021 йилдан бошлаб ҳар йили камида 20 та энг яхши стартап лойиҳаларга 50 млн сўмдан 200 млн сўмгача грант маблағлари ажратиш. |
2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 сентябрь |
||||
2. |
Ўз иқтидори ва салоҳиятини камол топтириш, келажакда қизиққан соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиши учун ёшларда ўзини ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида кенг ёшлар даврасида халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқлар жалб қилинган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш. |
Ёшларда ўзини ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида ҳар йили камида бир маротаба кенг ёшлар даврасида ушбу йўналишда халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқларни жалб қилган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш. |
2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик |
3. |
Ҳудудларда ёшлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида қудуқлар бурғулаш (қазиш), суғориш воситалари харид қилиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш. |
1. Ёшларга қудуқлар бурғулаш (қазиш), суғориш воситалари харид қилиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини ишлаб чиқиш. |
2020 йил |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |
2. Белгиланган тартибда субсидиялар ажратиб бориш. |
Доимий равишда |
||||
4. |
Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчи ёшларнинг юқори савиядаги иштирокини таъминлаш. |
Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI)халқаро фан олимпиадаларида ўқувчи ёшларнинг: юқори даражада тайёргарлик кўришлари учун «Ёшлар оромгоҳи»да ўқув базаси ташкил этиш, республика ва хорижлик малакали мутахассислар жалб қилиш ҳамда улар учун барча зарур шароитларни таъминлаш; иштирокини ташкил этиш билан боғлиқ (суткалик, яшаш, транспорт, виза) харажатларни қоплаш. |
Доимий равишда |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
5. |
Иқтидорли ва жамоат ишларида фаол бўлган ёшларни (биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари) бепул йўлланмалар асосида оромгоҳларга юбориш. |
Фанларни «аъло» ва «яхши» баҳоларга ўзлаштираётган иқтидорли ва жамоат ишларида фаол бўлган 500 нафар ёшлар (биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари)ни бепул йўлланмалар асосида оромгоҳларга юбориш. |
2021 йилдан бошлаб ҳар йили режа асосида |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
6. |
Ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда республиканинг турли ҳудудларида бепул ўқув машғулотлар ўтказиш. |
Ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳудудларда камида 200 та бепул ўқув машғулотлари ўтказиш. |
2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик |
7. |
Халқаро ёш тадбиркорлар бизнес форуми ва стартап тадбирлар ўтказиш. |
1. Халқаро ёш тадбиркорлар бизнес форумини ўтказиш. |
2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси Ташқи ишлар вазирлиги |
2. «Ёшлар оромгоҳи» базасида халқаро стартап тадбирларини ўтказиш. |
2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба |
||||
8. |
Битирувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида барча ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида бизнес акселераторлар ташкил этиш. |
Барча ҳудудлардаги олий таълим муассасалари базасида босқичма-босқич бизнес акселераторлар ташкил этиш. |
Режа асосида |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
9. |
Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари, ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш. |
1. Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш. |
2020 йил 1 декабрь |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
2. Порталда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ва ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш. |
Доимий равишда |
||||
10. |
Ёш тадбиркорларнинг халқаро форум ва ярмаркалардаги иштирокини таъминлаш. |
100 нафар ёш тадбиркорларнинг халқаро форум ва ярмаркалардаги иштирокини таъминлаш. |
2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Инвестициялар |
11. |
Ёшларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқтириш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига бизнес саёҳатлар ташкил этиш. |
Ёшларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқтириш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига 200 та бизнес саёҳатлар ташкил этиш. |
2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси |
12. |
Ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун консалтинг хизматлари харажатларини қоплаш. |
Ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун 500 та консалтинг хизматлари харажатларини қоплаш. |
Ҳар йили йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси |
13. |
Ёш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўргазмали савдо ярмаркаларини ташкил этиш. |
Ёш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида камида 20 та кўргазмали савдо ярмаркалари ташкил этиш. |
Ҳар йили йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси |
14. |
Бизнесни йўлга қўйишдан даромад олишгача бўлган масалаларни ўргатишга қаратилган масофавий ўқув машғулотлари ўтказиш ва қўлланмалар яратиш. |
Алоҳида тадбиркорлик йўналишлари бўйича бизнесни йўлга қўйишдан даромад олишгача бўлган масалаларни ўргатишга қаратилган масофавий ўқув машғулотлари ўтказиш ва қўлланмалар яратиш. |
2021 йилдан бошлаб доимий равишда |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси |
15. |
Иқтидорли ёш адиблар, рассомлар ва ҳунармандлар ўртасида ижодий кўрик танловлар ташкил этиш, ёш муаллифларнинг ижод намуналари, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш, санъат асарларини яратиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш. |
Иқтидорли ёш адиблар, рассомлар ва ҳунармандлар ўртасида ижодий кўрик танловлар ташкил этилади, ёш муаллифларнинг ижод намуналари, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш, санъат асарларини яратиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш. |
Доимий равишда |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот Ёзувчилар уюшмаси |
16. |
Ёшларнинг халқаро меҳнат бозорларига чиқишига кўмаклашиш. |
Ёшларнинг халқаро меҳнат бозорларига чиқишига кўмаклашиш бўйича зарур чораларни кўриш. |
Доимий равишда |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети |
Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармонига
2-ИЛОВА