UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Озода Жўраева  мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда

Озода Жўраева  мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда


      Хабар бериб бораётганимиздек, вазир ўринбосари аҳоли мурожаатлари, уларнинг соҳага доир муаммоларини ҳал этиш бўйича изчил ишларни амалга ошириб келмоқда. Бугун ҳам пойтахтимизнинг Чилонзор ва Юнусобод туманлари аҳолисидан келиб тушган 40 га яқин мурожаатлар жойида ўрганилди. Озода Жўраева аҳолини неча йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларни тинглар экан, бошқарув ташкилотлари ҳамда туман ҳокимликларининг коммунал соҳа бўйича масъуллар олдига қатъий вазифалар қўйди.


     - Бошқарув ташкилотларининг вазифаси аҳолига қулайлик яратиш, уларга муаммо туғдириш эмас. Аҳоли мурожаатларини ҳал этмай туриб, катта мақсадларимизга эриша олмаймиз. Аввало уларнинг ишончини қозониш лозим - деди Озода Жўраева.