UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Озода Жўраева Шайхонтоҳур туманида йиғилиш ўтказди

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева ҳамда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Ҳабибулла Мирсоатов пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек ҳамда Шайхонтоҳур туманларида бўлиб, бошқарувчи ташкилотлар, хусусан муаммоли ширкатлар фаолиятини ўргандилар.    


      Мутасаддилар туманлардаги кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати, кириш йўлаклари ва ертўла қисмларини кўздан кечирдилар. Шунингдек, аҳоли билан суҳбатлашиб, уларнинг соҳага доир ҳар бир муаммосини тингладилар. 


      Куннинг иккинчи ярмида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш ҳамда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш масалалари юзасидан Шайхонтоҳур туманида йиғилиш ўтказилди. Унда туман бошқарув ташкилотларининг фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, самарали фаолиятни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.