UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

ҚУТЛОВ

ҚУТЛОВ
      Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 23 августдаги Фармонига кўра, бир  гуруҳ юртдошларимиз “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.


      Бугун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жамоасидан тақдирланганлар учун  эсдалик нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов иштирок этди.


— Биз бугун тарихий кунда турибмиз. Барчангизга давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик  байрами  муборак бўлсин! Охирги йилларнинг ўзига назар ташлайдиган бўлсак, мамлакатимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгидан-янги  лойиҳаларга гувоҳ бўляпмиз. Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига чиқиб, дунё миқёсида салмоқли мамлакат сифатида эътироф этилмоқда. Бир мамлакатни бошқариш, ривожлантириш ва тинчлигини таъминлаш катта масъулият. Дунё миқёсидаги сўнгги воқеалар тинч осмон остида эркин нафас олаётган халқимиз қалбида шукроналик туйғусини уйғотиши табиий- деди Шерзод Ҳидоятов