UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

РАҲБАРЛАР ЭГАЛЛАБ ТУРГАН ЛАВОЗИМИГА ЛОЙИҚ(ми)?

Шу кунларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида бўлиб, вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилот раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда билим-кўникмаларини ўрганиш мақсадида  суҳбатлашиб, аттестациядан ўтказмоқда.


Мазкур аттастация жараёнларида,  вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, “Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси”, “Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси” бошлиқлари, бошлиқ ўринбосари ва ҳудудий инспекция бошлиқлари, шунингдек, вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК, “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси директорлари, директор ўринбосарлари иштирок этишди.


Ўтказилган малака текширувлари якунида ишчи гуруҳи томонидан ташкилотнинг асосий вазифалари ва раҳбарнинг функционал мажбуриятлари нималардан иборат эканлиги ҳақида ҳамда республикамизда олиб борилаётган иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар бўйича кенгроқ тушунчалар берилди.