UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

 

Халқ билан мулоқот ва муаммоларнинг ечими, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида, тизимли сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 12 август куни Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарияти томонидан белгиланган жадвалга асосан, 11 сентябрь куни навбатдаги сайёр қабул Зарбдор туманида ташкил этилди.

Бошқарма мутахассисилари томонидан фуқароларга бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги Қонунинг мазмун-моҳияти, уйларни сақлаш маданиятини ошириш ва коммунал соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан жами 9 та мурожаат тингланиб, 3 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 6 та мурожаат рўйхатга олиниб, ижро учун тегишли бўлим ва тизим ташкилотларга йўналтирилди.