UZ
RU
EN
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(+99871) 234-11-03
info@mjko.uz
Сайт харитаси
Сайт тест режимда ишламоқда
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Янгиликлар

Тўрткўл туманидаги кўп квартирали уйлар мукаммал таъмирланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги республикамиздаги кўп квартирали уй-жойларда яшовчи фуқароларга сифатли коммунал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш ҳамда 2021-2022-йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича изчил ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Жумладан, Тўрткўл тумани «Беруний» МФЙ ҳудудидаги Тўрткўл кўчасида жойлашган 16 ва 18 сонли ҳамда «Марказобод» МФЙ ҳудудидаги Ш.Рашидов кўчаси 66 сонли кўп квартирали уйларнинг жами 2300 кв.м том қисмини профнастил (шифер) қопламаси билан қоплаш, шунингдек «Беруний» МФЙ ҳудудидаги Тўрткўл кўчасида жойлашган 16 ва 18 сонли кўп квартирали уйларнинг жами 2000 кв.м фасад қисми ва 8 та кириш йўлакларида «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали буюртмачилигида пудратчи корхона «MAX ELIT STROY» МЧЖ томонидан ушбу кўп квартирали уйларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.