#Жараён
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида фаолият олиб борувчи "Коммунал Тех Сервис" бошқарув компанияси томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "Ўзбекистон" МФЙ Истиқбол кўчасидаги уйларнинг фасад қисми таъмирланди ҳамда 1-сон уй олдига бетон қопламаси ётқизилди. Шунингдек, уйларнинг ертўла қисмлари тозаланиб, дезинфекция ишлари амалга оширилди.